Юрт ободлигига дахлдормиз

27.11.2023 14:11:56

     Куни кеча “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши раиси ўринбосари - С. Майдонов, Бухоро шаҳар Кенгаши раиси - А. Аҳмедов ҳамда халқ депутатлари: Бухоро вилоят Кенгаши депутати - Г. Равшанова иштирокида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида шаҳарда жойлашган “Бехиштиён” МФЙ ҳудудида 500 тупдан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.     Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси – бу бир йиллик тадбир эмас”. Дарҳақиқат, яшаб турган жойимизни озода сақлаб, биздан кейинги авлод ҳам муносиб табиий муҳитда яшашлари учун бугун биз табиатга меҳр ва эътибор берсак, келажак авлод ҳам муносиб экологик шароитда яшайди. Бунинг учун биз ер ва сув ресурсларини, экологик тизимни асраш ҳамда дарахт кўчатларини экиб, боғ яратишимиз зарурдир.


     Шундан сўнг, маҳаллий Кенгаш депутатлари билан биргаликда маҳаллада амалга ошириладиган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси кейинги манзиллари белгиланиб олинди.

Моҳигул Раҳимқулова,
“Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+