Ютуқлар самараси – изланишда

21.08.2020 10:08:49

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг навбатдаги Пленуми онлайн тарзда бўлиб ўтди. Пленум кун тартибида Сиёсий Кенгаш раиси Наримон Умаровнинг партиямиз томонидан жорий йилнинг ўтган ярим йиллик даврида олиб борган фаолияти юзасидан билдирган фикр- мулоҳазалари, биз ҳудудий Кенгашларни ўз фаолиятимизни яна бир бор танқидий таҳлил қилиш ҳамда келгусидаги вазифаларни аниқ белгилаб олишга ҳамда қатъиятлилик билан ҳаракат қилишга ундади.

Пандемия даври биз учун яна бир синовли давр бўлди. Энг муҳими – сиёсий партияни партия қиладиган, унга обрў, ном олиб берадиган бошланғич ташкилотлару депутатлар эканини чуқурроқ англаб ета бошладик. Бугун “Адолат қабулхона”си шунча фуқаро мурожаат қилди, фалон тадбирни ўтказдик, мана бу фаолиятимиз партияга катта обрў келтирди, деб гапириш осон. Аммо, гап рақамларда, қоғозлардаги ҳисоботларда эмас.

Бошқарув ва ижро ҳокимяти устидан жамоатчилик назоратини самарали тизимини ким йўлга қўйган, аҳолининг сиёсий, ҳуқуқий билимларини оширишга, уларни фаоллаштириб, зарурий йўлланмаларни бера олган сиёсий куч сайловчилар эътиборидан четда қолмайди. Мисол учун, айни кунларда аҳолини “Темир дафтар”га киритишда йўл қўйилаётган камчиликлар фуқаролар томонидан эътирозларга сабаб бўляётганли тўғрисида турли мурожаатлар бўлди. Бу борада маҳаллий Кенгашлардаги депутатларимиз томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди. Хусусан, халқ депутатлари Жомбой туман Кенгашидаги депутатларимиз телеграм орқали гуруҳ ташкил этиб сайлов округига қарашли маҳалла фуқароларини киритган. Шу округга тегишли  “Темир дафтар”га киритилган фуқароларни рўйхати билан ҳам, янги қарор ва фармонлар мазмун моҳияти, сессия кун тартибига қўйилган масалалар борасида ҳам аҳолига маълумотларни тақдим этиб, фуқароларнинг мутасаддиларга бериладиган савол ва мурожаатларини етказиб келмоқда. 

Албатта, бугунги кун партия тизимидаги барчадан - депутатдан тортиб, Ёшлар парламенти аъзоларидан, энг чекка ҳудудлардаги бошланғич ташкилот аъзоларидан ҳам бир нарсани талаб этади: Шу юрт равнақига ҳисса қўшиш, париямизга билдирилган ишончни оқлаш.

Шундан келиб чиққан ҳолда партия Самарқанд вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари, маҳаллий кенгашлардаги депутатлик гуруҳи аъзоларимиз, ёшлар парламентидаги фаол ёшларимиз билан олдимизга қўйилган мақсад ва вазифаларни яна бир бор чуқур таҳлил қилдик, сайловолди дастуримиздаги ҳар бир йўналиш бўйича ўз иш режаларимизни яна бир бор қайта кўриб чиқиш ва йил охиригача белгиланган барча вазифаларни тўлиқ бажарилиши учун зарур бўлган чора-тадбирларни белгилаб олдик.

Бундай эзгу мақсадларга эришиш учун бизда ҳамма имкониятлар мавжуд. Бунинг учун бизнинг сиёсий иродамиз, муваффақиятларга эришиш истагимиз, сайловчилар ўртасида баланд обрў-эътиборга эга бўлиш хоҳишимиз бор. Ўйлайманки, биз биргаликда бу вазифани албатта уддалаймиз.

Муҳиба БАБАБЕКОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+