Юз билан юзлашаётганлар йўқланди

08.05.2020 12:05:17

“Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан депутатларимиз фронт ва фронт ортида хизмат килганлар ҳолидан хабар олишди.

Жумладан, Халқ депутатлари Оққўрғон туман Кенгаши депутати Алишер Қодиров  туманнинг “Ҳамид Олимжон” маҳалласида яшовчи 92 ёшли Файзулло  ота  Нурматов, 81 ёшли Мамат Носиров хонадонларида бўлди. А.Қодиров отахонларни “Хотира ва қадрлаш куни” ва иккинчи жаҳон урушида эришилган ғалабанинг 75 йиллиги билан қизғин қутлаб, эсдалик совғаларини топширди.

Яна бир депутатимиз - Халқ депутатлари Қибрай тумани Кенгаши депутати Дониёр Юсупов  Салор шаҳарчаси “Мирзо Улуғбек” маҳалласида истиқомат қилаётган 100 ёшни қоралаётган Пайзи ая Базарбаева, 94 ёшли Ольга Шишкалова ҳамда 87 ёшли Апия Мирзаеваларни зиёрат қилди.

Халқ депутатлари Чирчиқ шаҳар Кенгаши депутати Мўмин Якубов Чирчиқ шаҳрида истиқомат қилаётган 90 ёшдан ошган 7 нафар меҳнат фронти қатнашчилари хонадонида бўлиб, юксак эҳтиром кўрсатиб, совға-саломлар тақдим этди.

Шунингдек, Зангиота тумани Кенгаши депутати Нигора Халхаджаева   “Қурилиш” маҳалласида яшовчи уруш қатнашчиси, 90 ёшли Позил Мадрахимов хонадонида бўлди. Отахон билан дилдан суҳбатлашиб, озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда эсдалик совғалари топширди. 

Учрашув давомида табаррук ёшдаги отахон ва онахонлар Ватан озодлиги учун кечган жанглар, урушдан кейинги қизғин меҳнат фаолияти тўғрисида гапириб бердилар. Ҳозирги тинч, тўкин ҳаётимиз учун курашган уруш қатнашчилари  “Бугунги дориломон кунларнинг қадрига етинг, энди ҳеч қачон уруш бўлмасин”, дея дуо қилдилар.

 

         Фотима САТТОРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

 Тошкент вилояти Кенгаши  матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+