Замонавий тиббий жиҳозлар бору малакали шифокорлар йўқ

03.04.2024 11:04:25

Ўзбекистон “Адолат” СДП Элликқалъа туман Кенгашининг фуқаролар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бошқа долзарб масалалар юзасидан ҳудудлар кесимида Скрининг ва перинатал марказлари, аёллар тиббий маслаҳатхоналари, туғруқ комплекслари, репродуктив саломатлик ва патронаж хизматлари сифати бўйича тузилган ишчи гуруҳ томонидан туман тиббиёт муассасаларида ўрганиш ишлари олиб борилди.
Мутахассислар ҳамкорлигида тузилган саволномада кўрсатилган бандлар бўйича туман тиббиёт марказида шифокорлар ва у ерда даволанаётган болаларнинг оналари билан суҳбатлар ўтказилди.
Айтиб ўтилганидек, марказда чақалоқларни она сути билан озиқлантириш, кўкрак сутининг афзалликлари тўғрисида мунтазам равишда машғулотлар ва семинарлар ўтказилиб келинган. Шу билан биргаликда чақалоқлар реанимацияси бўлимида суткалик эҳтиёж, парентерал озиқлантириш учун муолажалар тайинламаётир. Ўрганишлар давомида она ва бола саломатлигини мустаҳкамлаш йўлида бир қатор камчиликларнинг бор эканлиги ҳам аниқланди. Жумладан, бўлимда дори муолажаларини парентерал юбориш учун шприцли насослар етишмайди. Сифатли тиббий хизмат кўрсатиш учун яратилган шароитлар ва замонавий ускуналардан самарали фойдалана оладиган тажрибали кадрлар деярли йўқ.
Масалан: туғруқ ва туғруққа ёрдам бериш муассасаларида штат бирлиги бўйича акушер-гинеколог, неонатолог, чақалоқлар реаниматологи етишмайди.
- Замонавий жиҳозлар билан таъминланиш даражаси қониқарсиз бўлиб, тиббий асбоб-ускуналардан ИВЛ, СPAP реанимация ускуналари, кардиомонитор, чақалоқлар учун кувезлар етишмайди ва айримлари йўқ.
- Онко-назорат хонаси талабга жавоб бермайди. Алоҳида хона, тиббий жиҳозлар билан таъминланмаган ва бўлим шифокори етарли малака даражасига эга эмас.
- Туғруқхоналарда дори-дармонлар билан таъминланиш 60%.
- Ўсмир қизлар ўртасида кўнгиллиларни тайёрлаш ва тиббий маданиятини ошириш бўйича ҳеч қанақа тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмаган.
Албатта, бу муаммолар туманда она ва бола саломатлигини мустаҳкамлашга ўзининг салбий таъсирини кўрсатиши аниқ. Ўрганишлар давомида аниқланган муаммоларни жавобгар ташкилотларга тез орада етказиш ва уни ҳал қилиш масаласи депутатларнинг асосий эътиборида бўлди. Сабаби, соғлом онадан соғлом фарзанд дунёга келади.

Амангул Есемуратова,
Ўзбекистон Адолат СДП
Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши
матбуот котиби.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+