“Замонавий журналистика: талаб ва таклиф”

22.02.2024 12:02:54

Тошкент шаҳридаги Алфраганус университети Матбуот бўлими ҳамда Филология факультети ҳамкорлигида очиқ мулоқот ташкил этилди.
Унда университетнинг Журналистика йўналиши талабалари ва бошқа факультетларнинг шу соҳага қизиқувчи талабалари қатнашишди.
Мулоқотда “Ёшлар” радиоканали “Давр” ахборот дастурлари муҳарририяти сиёсий шарҳловчиси, “Халқ таълими аълочиси” унвони соҳиби, Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Халқ депутатлари Қибрай туман Кенгаши депутати Дониёр Юсупов ҳамда “Маданият ва Маърифат” телеканали бошловчиси, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Матбуот хизмати ходими, журналист Сирожиддин Пўлатов иштирок этишди.


Якунда муносиб фаолият олиб бораётган факультетлар матбуот гуруҳи раҳбарлари муносиб тақдирланишди.

Дониёр Юсупов,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Тошкент вилояти Халқ депутатлари
Қибрай туман Кенгаши депутати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+