Жадидлар — қалбимизда мангу яшайди

23.04.2024 13:04:34

Наманган шаҳридаги Нодирабегим номли ахборот кутубхона марказида миллат истиқболи учун жонини фидо қилган маърифатпарвар жадидчи боболаримиз ҳаётига бағишланган адаби-бадиий кеча ўтказилди. Ушбу кечада Ўзбекистон «Адолат» СДП Наманган вилоят Кенгаши фаоллари, Наманган давлат университетининг ижтимоий фанлар факультети талабалари ва ички ишлар вазирлиги қошидаги Академик лицей курсантлари иштирок этдилар.

«Адолат» СДП вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Ёрқиной Ҳожиматова «Жадидлар — қалбимизда мангу яшайди» мавзусида маъруза қилиб, Маҳмудхўжа Беҳбудий, Абдурауф Фитрат, Чўлпон, Абдулла Қодирий ва Усмон Носир каби миллий истиқлол ва давлатчилик ғояларини илгари сурган буюк боболаримиз ҳаёти ва фаолияти ҳақида батафсил тўхталиб ўтди. НамДУ талабалари жадидлар ҳаёти акс этган саҳна кўринишини намойиш этишди, академик лицей талабалари мавзуга оид саволларга тўлақонли жавоб қайтариб, билимларини синовдан ўтказдилар. Ахборот кутубхона марказининг хизмат кўрсатиш бўлими раҳбари Шоҳиста Маматвалиева адабий-бадиий кечани мазмунли ўтказган иштирокчиларга миннатдорчилик билдирди.

 

 «Адолат» СДП Наманган вилоят
 Кенгаши матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+