Жамоатчилик назорати гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди

19.03.2024 19:03:42

Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази давлат муассасаси Қорақалпоғистон Республикаси филиали ва унинг она ва бола Скрининг бўлими мажлислар залида “Адолат” СДПнинг фуқаролар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бошқа долзарб масалалар юзасидан ҳудудлар кесимида Скрининг ва перинатал марказлари, аёллар тиббий маслаҳатхоналари, туғуруқ комплекслари, репродуктив саломатлик ва патронаж хизматлари сифати бўйича тузилган ишчи гуруҳнинг йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгаши депутати Айша Абдреймова, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши масъул ходимлари, Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази бошлиғи ўринбосари Усинова Замира Бахтияровна, Қорақалпоғистон Республикаси санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармасининг Нукус шаҳар бўлими шифокор эпидемиологи Абдиҳаирова Венера, Нукус шаҳар хотин-қизлар қўмитаси мутасаддилари, соғлиқни сақлаш муассасалари раҳбарлари, тиббиёт ходимлари, депутатлар, партия фаоллари қатнашди.


Йиғилишда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси ўринбосари Шарипа Торешованинг ахбороти тингланди.
Қайд этилишича, мамлакат аҳолисининг 20 миллионини болалар ва туғиш ёшидаги аёллар ташкил этади. Туғуруқ комплекси ва перинатал марказлар, аёллар маслаҳатхоналари томонидан бугунги кунда йилига 850 минг нафар ҳомиладорларга малакали тиббий хизматлар кўрсатилмоқда. Барча марказий поликлиникаларда “Онко-назорат” хоналари ташкил этилиб, 35 ёшдан ошган аёллар ҳар йили скрининг текширувидан ўтказилмоқда. Бу аёлларда саратон касалликларини эрта аниқлаш имкониятини 10 баробарга оширган бўлиб, натижада сўнгги олти йилда оналар ўлими интенсив кўрсаткичи 21 дан 15 га, гўдаклар ўлими 11 дан 8 га камайган.


Шавкат Мирзиёевнинг 17 июнь куни Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказига ташрифи чоғида оналик ва болаликни ҳимоя қилиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди. Йиғилишда оналар ва болалар соғлиғини мустаҳкамлаш, касалликларнинг олдини олиш масалалари муҳокама қилиниб, йиғилиш натижасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги президент қарори қабул қилинди. Қарор бўйича 2023 йил 1 октябридан бошлаб Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказлари ташкил этилди.


Соғлом оилани шакллантириш, аёллар ва болалар соғлиғини мустаҳкамлаш, соғлом авлодни вояга етказиш фақатгина давлат сиёсатининг устувор йўналишлари бўлиб қолмасдан, Ўзбекистон "Адолат" СДПнинг ҳам устувор вазифа ва йўналишларидан бирига айланган.


Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитасининг 2023 йил 16 октябрдаги 49-сон мажлиси 1-сон қарори 1-иловасига мувофиқ, Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг фуқаролар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор ва бошқа долзарб масалалар юзасидан ҳудудлар кесимида жамоатчилик назоратини ўтказиш мақсадида ҳудудларда тегишли ишчи гуруҳ ташкил этилиб, Скрининг ва перинатал марказлар, аёллар тиббий маслаҳатхоналари, туғуруқ комплекслари, репродуктив саломатлик ва патронаж хизматлари сифатини ўрганиш мақсад этиб қўйилган. Шу билан биргаликда, ҳудудлардаги патронаж хизматлари, қишлоқ ва маҳаллаларда яшаётган ҳомиладор аёлларни рўйхатга олиш ҳамда скрининг ўтказиш жараёнида аниқланган касалликларнинг олдини олиш бўйича қилинаётган ишлар бугунги кун талаби даражасидами? Камқонлик билан касалланган аёлларни даволаш ва уларнинг оилавий аҳволини ўрганиб, зарур ёрдамлар кўрсатиш ишлари қониқарлими? Туғуруқ комплексларига аёлларнинг бириктирилиши, зарурат туфайли ўз ҳудудларидан бошқа туғуруқхоналарга бориб туғишга мажбур бўлаётган аёлларни таҳлили каби масалалар ишчи гуруҳ томонидан назоратга олиниши белгиланган.
Мутасаддилар иштирокида ўтказилган йиғилишда ишчи гуруҳ вазифалари белгилаб олинди ва ижрога йўналтирилди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши
матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+