Жиззахда партиянинг 26 йиллиги кенг нишонланди

19.02.2021 09:02:23

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ташкил топганлигининг 26 йиллиги кенг миқёсда нишонланмоқда. Шу муносабат билан Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати томонидан ZООМ дастури орқали онлайн равишда байрам тадбири ташкил этилди. Тадбирни партия Сиёсий Кенгаши раиси Абдуҳалимов Баҳром Абдураҳимович очиб бериб, барча партия аъзоларини, фаолларни партиянинг 26 йиллиги билан қизғин муборакбод этди.

Тадбир давомида партиянинг вилоят ва ҳудудий Кенгашлари фаолияти таҳлил қилинди. Таҳлиллар натижасига кўра партиянинг Жиззах вилоят Кенгаши фаолиятига барча йўналишлар бўйича ижобий баҳо берилди.
Шу билан биргаликда ҳудудий Кенгашлар ичида партиянинг Жиззах вилоят Кенгаши раиси Ориф Шукуров партия Сиёсий Кенгаши томонидан таъсис этилган “Адолат” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Тадбирнинг иккинчи қисмида байрам муносабати билан партиянинг вилоят Кенгаши томонидан “Адолат – ҳар бир инсон учун” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Мазкур тадбирда партиянинг вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши ҳодимлари,  Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатлари, Жиззах юридик техникуми ўқитувчилари ва талабалари, ҳамкор ташкилотлар, партиянинг фаол ёшлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Тадбир партия мадҳияси билан бошланди. Тадбирни очиб бериш учун сўзга чиққан партиянинг вилоят Кенгаши раиси Ориф Шукуров иштирокчиларни партиямизнинг 26 йиллиги билан муборакбод этиб, йиғилганларга Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси томонидан 26 йил давомида амалга оширилган ишлар, амалиётга татбиқ этилган лойиҳалар, депутатлар фаолияти ҳамда ушбу давр оралиғида мамлакатимиз сиёсий майдонида йилдан-йилга партиянинг мавқейи ошиб бораётганлигини таъкидлаб ўтди.

Умуман олганда, партия 1995 йилда сиёсий майдонга чиқиб, барча даражада бўлиб ўтган давлат ҳокимияти органлари, Президентлик  сайловларида ўз номзодлари билан муносиб иштирок этиб келмоқда.

Ўтган давр мобайнида партия ташкилий ва ғоявий жиҳатдан мустаҳкамланди, сиёсий томондан анча жипслашди, сиёсий майдонда обрў ва эътиборга эга бўлди.

Бироқ, ҳали партия олдида бир қанча долзарб вазифалар турганлигини ҳам алоҳида таъкидлаш лозим. Партия ушбу вазифаларни амалга оширишда ўзининг салоҳиятига эга. Ишонч билан таъкидлаш мумкинки,
Ўзбекистон “Адолат” СДП ҳозирда ўз тараққиётининг янги сифат босқичида турибди. Бу партия хайрихоҳлари сонининг ортиши, ташкилий жиҳатдан мустаҳкамлашуви ҳамда сиёсий жараёнларда намоён бўлмоқда.

Тадбир давомида партиянинг сайловолди дастуридаги устувор йўналишларни амалга оширишда ҳамда партия томонидан ўтказилаётган тадбирларда яқиндан ҳамкорлик қилиб, ўз ҳиссасини қўшиб келаётган депутатлар, партия фаоллари партия томонидан таъсис этилган “Партия ишларига қўшган ҳиссаси учун” эсдалик нишони билан тақдирланишди. Қолаверса, 30 га яқин ёшлар партия аъзолигига қабул қилинди.

Тадбирда Жиззах юридик техникумининг ижодкор талабалари томонидан   айтилган куй-қўшиқлар тадбир иштирокчиларига кўтаринки кайфият бағишлади.

 

Достон ЗОКИРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+