Зўравонликка қарши ўн олти кун

06.12.2023 09:12:11

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1999-йил 17-декабрдаги резолюцияси билан 25-ноябрь – Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни сифатида белгиланган.

Шу муносабат билан Фарғона вилоятида ҳам 25-ноябрдан 10-декабргача “Зўравонликка қарши ўн олти кун” шиори остида аёллар ва уларнинг болаларига зўравонликдан қутулиш имконини берувчи лойиҳалар ва зўравонликнинг оқибатлари ҳақида тарғибот тадбирлари кенг миқёсида олиб борилмоқда.

Мамлакатимизда Президентимиз ташаббуси билан хотин-қизларнинг фундаментал ҳуқуқларини таъминлашга давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилаётгани, долзарб масалага ўзига хос, дунёнинг ҳеч бир мамлакатида муқобили йўқ ечимлар таклиф этилаётгани, никоҳга, оилавий муносабатларга, фарзанд тарбиясидаги азалий анъаналарнинг ўрни ва аҳамиятига илмий асосланган йўл-йўриқлар тақдим этилаётгани, келажакни кўзланган мақсадлар белгиланаётгани ҳам алоҳида эътиборга моликдир.

“Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши раиси, вилоят оқила аёллар ҳаракати аъзоси Шаҳноза Ғаниева, Ижтимоий ҳимоя Агентлиги ҳузуридаги Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика марказининг Фарғона вилояти филиали мутахассислари, туман ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи М.Азизова, туман “Оқила аёллар ҳаракати” раҳбари М.Маъмурова, туман бош отинойи ва имомлари билан биргаликда, “Навбаҳор”, “Абдусамад” ҳамда “Ғумайли” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилиб, ажрим ёқасига келиб қолган низоли оилалар ўрганилди.

Эр-хотин ўртасидаги низолар ёхуд учинчи шахс аралашуви, оилаларни қийнаб келаётган муаммолари ва келишмовчилик сабаблари аниқланиб, уларга оила муқаддаслиги, фарзандлар тарбиясига ҳар бир ота-она масъул эканлиги, арзирли сабаблар бўлмаса ҳам дунёвий ҳам диний томонидан ажримлар қораланиши ҳақида тушунчалар берилди. Тарғибот даврида 10 дан зиёд оилаларнинг оилавий ажримлари олди олиниб, оилалар бутунлиги сақлаб қолинди.

 

“Адолат” СДП
Фарғона вилоят Кенгаши
Матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+