Зулфияхонимнинг издошлари сафимизга қўшилди

22.01.2024 13:01:55

     Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши фаоллари ёшларни сафимизга қўшишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Айни шу мақсадда андижонлик Зулфияхонимнинг издошлари билан ўтказилган давра суҳбатида иштирокчилар партиянинг “Аёллар қаноти” фаолияти билан яқиндан таништирилди. “Адолат” СДП доимо иқтидорли қизларни қўллаб-қувватлашлиги билдирилди.
     Мафтуна Эркинова, Андижон давлат университети талабаси:
- Айни вақтда тилшунослик йўналишида илмий изланиш олиб боряпман, ижод билан ҳам шуғулланаман. Мақсадим - Зулфияхонимдек адабиёт майдонида ўз ўрнимни топиш. Бугун Ўзбекистон “Адолат” СДП фаолияти билан танишиб, “адолатчилар” сафидан ўрин олишга қарор қилдим. Бу мени сиёсий йўналишда ҳам фаол бўлишга ундайди.


     Тадбир якунида Мафтуна каби 5 нафар изланувчан қиз партия аъзолигига қабул қилинди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Андижон вилоят кенгаши
Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+