Бу энг мақбул қарор

01.05.2020 11:05:05

Маълумки, ҳозирги кунда кенг муҳокама ва бахсларга сабаб бўлаётган масалалардан бири - бу Ўзбекистон Республикасини Евро Осиё иқтисодий иттифоқ билан ҳамкорлик масаласи.

Таъкидлаш жоизки, мазкур масалада парламент қўйи палатасида ҳам таҳлиллар ва ўрганишлар ўтказилди ва депутатлар томонидан ушбу масалада турлича фикрлар ва муносабатлар билдирилди.

Айтиш лозимки, Ўзбекистоонни ЕОИИ каби ҳалқаро бирлашмалар билан ўзаро ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаши ва бу борада янги шаклдаги алоқаларни ўрнатиш ҳозирги кундаги  табиий жараён ҳисобланади.

Шу аснода мазкур жараёнларга қадам қўйилиши эртанги кунги муносабатларнинг мамлакатимиз иқтисодий, ижтимоий ва бошқа муҳим соҳаларга қандай таъсир этишини акс этган аниқ ҳисоб-китоблари бўлиши ҳамда бу борадаги прогноз ва режалар биринчи навбатда ҳалқимиз ва мамлакатимиз манфаатларидан келиб чиқиши керак.

Таъкидлаш лозимки, ЕОИИга Ўзбекистонни аъзо бўлиб киришининг бир қатор ижобий томонлари бор. Яъни, энергетика, транспорт-коммуникация соҳаларида ҳамкорлик ва интеграция жараёнлари янада ривожланади.

Лекин, шу билан бир қаторда озиқ-овқат, фармацевтика ва бошқа бир қатор иқтисодий соҳаларга сезиларли салбий таъсири бўлиши ва бу борада иқтисодиётимизда катта йўқотишлар бўлишини тан олиш лозим.

Бу жараёнда мамлакатимизни ЕОИИ аъзо давлатлари билан ўзаро ташқи иқтисодий муносабатларини мувофиқлаштириш имконияти чекланганини мазкур ташкилот қоидаларини бузган давлатни иттифоқ судига бериш борасида ваколати мустаҳкамланмаган. Албатта, бу ҳолат бунинг натижасида ташқи иқтисодий фаолиятини амалга ошириш борасида соғлом рақобат тизимини бузилиши ҳамда бузилган ҳуқуқларни тиклаш борасида келажакда юзага келиши низоларни ҳал этиш механизми яратилмаганлиги сабабли давлатимиз манфаатига мос келмайди.

Шундан келиб чиқган ҳолда, ҳозирги кунда Ўзбекистонни ЕОИИга аъзо давлат сифатида эмас, балки кузатувчи давлат сифатида киришини мақбул қарор сифатида қарайман.

Дилмурод ИСМАИЛОВ,

Ўзбекистон Республикаси Олий

Мажлиси Қонунчилик палатаси

 депутати,

“Адолат” СДП фракцияси

 аъзоси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+