Энг олий мақсад – ҳалқимиз оғирини енгил қилиш

07.04.2020 10:04:55

Мамлакатимизни ҳам четлаб ўтмаган ушбу оғир вазиятда, тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан ишлаб чиқариш, саноат, хизмат кўрсатиш ва иқтисодиёт тармоғини ҳамда аҳолини ижтимоий ҳимояга мухтож қисмини янада қўллаб-қуватлаш мақсадида Юрбошимиз томонидан қисқа муддат ичида 2 та муҳим ҳужжат имзоланди.

Ҳусусан, жорий йилнинг 3 апрель куни имзоланган Фармони иқтисодёт тармоғига қўшимча имтиёз ва преференциялар яратиб бериш, уларни иқтисодий танг ҳолатга тушиб қолмасдан,  жадал ривожланиши учун мустаҳкам пойдевор сифатида хизмат қилиш билан бирга, улар фаолиятини рағбатлантирувчи муҳим омил бўлиши  шубҳасиз.

Шу билан бирга, Фармон билан жорий йилнинг март–июнь ойларида тўлаш муддати тугайдиган болалари бўлган оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдамлар тўлаш уларни тўлашни янги муддатда давом эттириш тўғрисидаги ариза ҳамда бошқа ҳужжатларни талаб қилмаган ҳолда 6 ой муддатга танаффуссиз давом эттирилиши ҳамда  ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тўлашни узайтириш билан боғлиқ харажатлар Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ҳисобидан қопланиши белгилаб берилди.

Яна бир муҳим жиҳат, Фармон билан ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронларни бепул таъминлаш учун асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарларининг рўйхати карантин тадбирлари амал қилиши даврида бир марталик ниқоблар, антисептик воситалар ва бактерияга қарши совунлар жамланмаси билан тўлдириш вазифаси юклатилди.

Бу эса ўз навбатида ҳар қандай вазиятда ҳам аҳолининг ижтимоий ҳимоя мухтож қатлами Давлатимиз раҳбарининг эътибори марказида эканлигини яққол далилидир.

Юқоридаги муҳим имкониятларни яратиб бериш асносида Президентимиз ҳалқимизга кеча куни қилган мурожаатларида хозирги вазиятда “Юксак тафаккур, темир интизом, сабр-тоқат ва масьулиятни чуқур ҳис қилиш” ҳар бир раҳбарга, ҳар бир фуқарога муҳим бир ҳаётий шиор ва вазифа бўлиши кераклиги таъкидладилар.

Албатта, биз депутатлар ҳам Презизентимизни мазкур мурожаатлари ва Фармонларини ҳалқимизга етказиб, иқтисодиётни барқарор ривожланиши  таъминланишида ҳамда пандемия вазиятини тўлиқ назоратга олишда, инфекция тарқалишини олдини олиш, шу жумладан касалликка чалинган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилинишини таъминлашда Юртбошимиз билан ёнма-ён бўлиб хизмат қилиб, ўз ҳиссамизни қўшамиз.

Дилмурод ИСМАИЛОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

“Адолат” СДП фракцияси аъзоси

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+