Дори воситалари нархини тартибга солиш юзасидан депутатлик сўрови юборилди

26.12.2023 10:12:14

Бугунги кунда дорихоналарда сотилаётган айрим дори воситаларининг нархи қимматлиги масаласи кўплаб фуқаролар, жумладан, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг эътирозларига сабаб бўлмоқда.
Ушбу масала жорий йилнинг сентябрь - ноябрь ойларида “Адолат” СДП томонидан жойларда жамоатчилик назорати тартибида ўрганилди. Ўрганишлар давомида аксарият дорихоналарда сотилаётган таркиби ва хусусияти жиҳатдан бир хил бўлган хорижий ва маҳаллий дори воситаларининг нархлари ўртасида катта тафовут борлиги ҳамда ўзимизнинг айрим маҳаллий маҳсулотлар чет давлатларникидан анча қимматлиги аниқланди.
Натижада партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари ҳамда партия экспертлари иштирокида мазкур масала муҳокама қилиниб, масъул идоралардан аҳолининг дори бозоридаги нархлар тафовути бўйича ҳақли норозиликларига нисбатан муносабат билдириши юзасидан депутатлик сўрови юборилди, дейилади Ўзбекистон “Адолат” СДП Матбуот хизмати хабарида.

Марҳабо Мадаминова, ЎзА
Манба: ЎзА

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+