Карантин шароитида меҳнат қилишда ходимлар хавфсизлиги таъминланмоқда

03.08.2021 15:08:09

Юртимизда карантин жорий этилганидан бери “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати раҳбарияти  пандемия даврида ходимлар орасида коронавирусни олдини олиш, ходимлар саломатлигини ҳимоялаш, кадрлар фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида уларнинг ишдан ажралмаган ҳолда иш жойларида мунтазам равишда коронавирус инфекциясига ПЗР усулида текшириш учун тест топширишларини ташкил этиб келмоқда.

Бу борада Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг Тошкент шаҳар Чилонзор тумани бўлими ўз вақтида ва амалий ёрдам кўрсатмоқда.

  Ҳамон эпидемиологик беқарор вазият ҳукм сураётган экан, карантин шароитида меҳнат қилаётганлар ўз саломатлиги ҳақида қайғуриш, профилактик чораларни максимал даражада қўллаб, доим тиббий текширувлардан ўтиб юриш тақозо этилмоқда.

photo_2021-08-03_15-39-03_1

 “Адолат” СДП ходимлари буни ҳис қилган ҳолда вакцина олиш, вақти- вақти билан тест топшириш масалаларига катта эътибор қаратмоқда. Бугун ҳам партия Марказий аппарати ходимлари, Тошкент шаҳар Кенгаши, “Адолат” ижтимоий-сиёсий газетаси жамоалари оммавий равишда ПЗР-тестини топширдилар.

photo_2021-08-03_15-38-55_1

 Бизларга мазкур имкониятни қулай ва осон тарзда яратиб берганлари учун Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг Тошкент шаҳар Чилонзор тумани бўлими раҳбари Гулноза Абдуллаевна Мирзаева, ташкилотдан бугун ходимларни тестдан ўтказиш учун келган ходимлар Азимжон Икромов, Азиза Муслимоваларга барча ходимлар номидан миннатдорчилик билдирамиз.

photo_2021-08-03_15-38-48_1

  Ўзаро манфаатли ҳамкорлигимиз бардавом бўлсин!

“Адолат” СДП Матбуот хизмати

        

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+