200 нафар тиббиётчилар партия сафига қабул қилинди

02.05.2024 17:05:22

Фарғона вилоятининг анклав ҳудудларидан бири бўлган Сўх тумани аҳолиси «Адолат» партиясини қадрлашади. «Адолат» партиясидан Халқ депутатлари туман Кенгашига сайланган депутатлик гуруҳи аъзоларининг ҳар бири фидойи инсонлардир. Амирали Сафаров, Субхонали Нишонов, Расулхон Қозиев, Мирзоамин Ифтихоновлар, туман Кенгаши раиси Суҳбатжон Домуллаев бошчилигида ҳамиша халқ орасида бўлиб, уларнинг турли муаммоларини ўрганиб, тегишли идоралар билан ҳал этмагунча тиним билишмайди.

Туман тиббиёт бирлашмаси биносида бўлиб ўтган навбатдаги учрашув «Жамиятда юксак ҳуқуқий маданиятни оширишда сиёсий партияларнинг ўрни» мавзусида бўлиб ўтди.

Унда туман марказий шифохонаси шифокор ва ҳамширалари иштирок этдилар.

Ўзбекистон «Адолат» социал демократик партияси туман Кенгаши раиси Суҳбатжон Домуллаев мамлакатимизда жорий йилда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашларга бўлиб ўтадиган сайлов жараёни ва янгиликлар ҳақида батафсил маълумот берди. Шунингдек, Янги Ўзбекистоннинг янгиланаётган тараққиёт манзилларини янада мустаҳкамлаш учун келгусидаги партиянинг Сайловолди дастури учун муҳим таклиф ва ташаббусларни беришга барча бирдек ҳақли эканлигини билдириб, уларни таклифларини ўрганди.

Қизғин баҳс ва мунозаралар якунида 200 нафар тиббиётчилар партия сафларига кириш истагини билдирдилар. Шуни куни «Адолат» партиясининг янги аъзоларига партиянинг туман Кенгаши раиси Суҳбатжон Домуллаев тантанали равишда партия билетлари топширди.

Гулчеҳра Аҳмедова
«Адолат» СДП
Фарғона вилоят Кенгаши
Матбуот котиби

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+