93 ёшли онахон сафимизга қўшилди

04.04.2024 15:04:26

Андижон шаҳар, "Кенгаш" маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Роҳатхон она Сайфиддинова бу йил 93 баҳорни қаршилади. Кўп йиллар тўқувчилик касбида ишлаш баробарида жамоат ишларида фаол бўлган. Маҳалладошлари “бизнинг виждонимиз”, деганларича бор. Ёшлар тарбияси, оилавий ажримлар, қўшнилар ўртасидаги муносабатларни яхшилашда ташкилотчи.
Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон шаҳар кенгаши фаоллари “Саховат - беназир қадрият” лойиҳаси доирасида кекса онахонни йўқлаб кирганидан қувонди. Мустақил Ўзбекистон, юрт тинчлиги ва фаровонлиги юзасидан суҳбат якунида партия фаолияти билан қизиқди. “Адолатчилар”нинг мақсад ва ғояларини қўллаб-қувватлади.
Шу жойда Роҳатхон она андижонлик партиядошларимиз сафига қўшилиш истагини билдирди. Қўлига партияга аъзолик гувоҳномасини олганда, янада дадиллашди. Маҳалладошлари орасида партиямиз номидан тушунтириш ишларини олиб боришини билдирди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Андижон вилоят кенгаши
Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+