“Адолат боғи”ни бирга яратамиз

14.03.2020 15:03:56

Ўзбек халқининг қадимий урф-одатларига кўра боғ яратиш анъанаси  неча минг йиллардан буён давом этиб келмоқда. Халқимизда “Яхшидан боғ қолади”, деган пурмаъно нақл ҳам айнан ушбу сўз моҳиятини очиб беради.

Шундай савобли ишга бош қўшган “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши ҳам депутатлар иштирокида яқинда “Адолат боғини бирга яратамиз” акциясини ўтказди. Акция доирасида Юнусобод туманидаги бир қанча жойларга кўкламзорлаштириш мақсадида мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтказилди. Хусусан, “Беғубор”, “Меҳнатобод” маҳаллалари ва мактаблар атрофига арча, терак, сосна қарағай каби 1200 га яқин дарахтлар экилди.

Қахрамон Махаматқулов, Халқ депутатлари Юнусобод туман Кенгаши депутати:

-Мазкур акция республика миқёсида эълон қилинган “Бир миллион дарахт” лойиҳасининг узвий давоми сифатида ўтказилди. Акцияни давом эттириб, депутатлар ва партия фаоллари “Адолат боғи”ни барпо этишга ҳисса қўшдик. Бу орқали қанчадан қанча жойлар келгусида яшил масканга айланиши учун замин ҳозирланди.

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+