“Адолат қабулхонаси”да яна бир муаммо ҳал этилди

05.04.2024 12:04:52

Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона туман Кенгаши депутатлари "Фуқаробай" ишлаш тизимида фаоллик билан иш олиб бормоқдалар. Депутатлар Озодахон Дадажонова, Файзуллоҳ Мирзаевлар “Бирдамлик” МФЙда навбатдаги сайёр қабулни ўтказишди.
Маҳалланинг Ҳуррият кўчасида истиқомат қилувчи Мавлудахон Холматова эҳтиёжманд оилалардан бири саналади. У бугунги кунда 3 нафар набираларига ҳам таълим-тарбия бериб келмоқда. Фарғона шаҳридаги Жамоат саломатлиги техникумида таҳсил олаётган набираси Саиджонова Хуршиданинг шартнома тўловини ўз вақтида тўлашда қийналаётганлигини билдириб, ушбу масаласида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.
Фуқаро мурожаати туман Ёшлар агентлиги билан ҳамкорликда ижобий ҳал этилиб, 2 000 000 сўм шартнома тўлови тўлаб берилиши чоралари белгиланди.
Адолатчилар яна бир юртдошимизни муаммосини ҳал этишга муваффақ бўлишди. Мурожаатчи Мавлудахон Холматова халқпарвар ватанда яшаётгани ва у каби эҳтиёжманд оилаларнинг қўллаб-қувватловчи инсонлар борлигидан севиниб, юртга тинчлик ва фаровонлик тилаб, дуолар қилди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+