Адолатли ҳаёт ҳар бир инсон учун

25.04.2024 11:04:32

Ўзбекистон «Адолат» социал демократик партияси Учкўприк туман Кенгаши томонидан тумандаги Учкўприк маҳалла фуқаролар йиғинида «Биргаликда юксак ҳуқуқий маданиятни юксалтирайлик!» лойиҳаси доирасида тадбир ташкил этилди. Унда туман Кенгаши раиси Нуриддин Солиев Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва янги қабул қилинаётган қарор ва қонунлар моҳияти хусусида фикр юритди.
Шунингдек, бош қомусимизнинг 31 моддасига алоҳида эътибор қаратди. «Ҳар бир инсон шахсий ҳаётининг дахлсизлиги, шахсий ва оилавий сирга эга бўлиш, ўз шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга. Ҳар ким ёзишмалари, телефон орқали сўзлашувлари, почта, электрон ва бошқа хабарлари сир сақланиши ҳуқуқига эга. Ушбу ҳуқуқнинг чекланишига фақат қонунга мувофиқ ва суднинг қарорига асосан йўл қўйилади.»
Маҳаллада истиқомат қилувчи фуқароларнинг тинч ва осуда ҳаёт кечириши, оилавий ажримларни олдини олиш, хотин-қизлар ва болаларни тазйиқ ва зўравонликлардан ҳимоялаш каби қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда маҳалла еттилигига бириккан мутахассисларнинг ҳуқуқий маданияти муҳим ўрин тутади. Суҳбат давомида партия етакчиси «Адолат» СДП дастурий мақсадлари ҳақида ҳам маълумот бериб ўтди ва маҳалла етакчиларини шу куни партия сафига кириш истагига кўра, аъзолик билетларини топширди.

Гулчеҳра Аҳмедова
«Адолат» СДП
Фарғона вилоят Кенгаши
Матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+