Аҳолини тиббий маданиятини ошириш -олий мақсадимиз

29.04.2024 17:04:34

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 2050 йилга бориб саратон касаллигига чалиниш 35 миллионга етиши, бу 2022 йилда қайд этилган 20 миллиондан 77 фоизга кўплигини маълум қилди.

Инсон манфаатлари олий қадрият саналган юртимизда аҳоли саломатлиги муҳофазасига катта эътибор қаратилиб, соҳада кенг миқёсидаги ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Жумладан, халқимиз орасида онкологик касалликларни олдини олиш, касалликни эрта аниқлаш ва даволаш борасида аниқ вазифалар белгилаб олинган.

Мамлакатимиз Президентнинг жорий йилнинг 9 февралдаги қарорига кўра, 1 майдан бошлаб онкологик касалликларни эрта босқичда аниқлаган тиббиёт бригадалари ҳар бир аниқланган ҳолат учун Тиббиёт муассасаларининг моддий рағбатлантириши ҳам ҳам эътиборга сазовор.

Ўзбекистон «Адолат» СДП Фарғона вилояти Кенгаши раиси Шаҳноза Ғаниева республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона вилоят филиалида тиббиёт ходимлари билан учрашди.

Учрашувда Ш.Ғаниева аҳолига кафолатли тиббий хизмат кўрсатиш, тиббиёт ходимлари меҳнатини рағбатлантириш, замонавий технология ва даволаш усулларини кенг жорий қилиш, соғлиқни сақлаш тизимини қайта шакллантиришни давом эттириш борасида «Адолат» СДП томонидан амалга оширилаётган ишлар юзасидан сўз юритди.

Учрашувда тиббиёт соҳасини янада ривожлантириш бўйича соҳа ходимлари билан фикр-мулоҳазалар алмашилди ҳамда партиянинг янги Сайловолди дастури учун муҳим таклифлар олинди.

 «Адолат» СДП
Фарғона вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+