Андижонлик «адолатчи»лар ҳуқуқий маданият йўлида

30.04.2024 10:04:09

Аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш давлат органлари ва ташкилотларининг устувор вазифалардан бири. Бу сиёсий партиялар олдига ҳам катта масъулият юклайди. Ўзбекистон «Адолат» СДП Андижон вилоят кенгаши томонидан «Ҳуқуқий маданият билан келажак сари» мавзусида ўтказилган давра суҳбатида айни шу мавзуда сўз юритилди. Унда партия етакчилари, маҳаллий кенгаш депутатлари ва ҳуқуқшунослар иштирок этди.
Таъкидланганидек, жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш баробарида фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятига салбий таъсир кўрсатувчи омилларга нисбатан ҳуқуқий иммунитетни шакллантириш, ҳар бир шахсда одоб-ахлоқ қоидаларига ҳурмат, ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасизлик ҳиссини уйғотиш лозим. Қонунбузарликларни олдини олишнинг бош омили ҳам шунда. Қонунчилигимизга киритилаётган ўзгартиришларни ўз вақтида жамоатчиликка етказиб бориш бу йўлда асосий вазифалардан бири.

Музаффар Мамадалиев, партия фаоли-ҳуқуқшунос:

-Қонун устуворлигини таъминлаш, қонунбузарликларни олдини олишда бу катта аҳамиятга эга. Бугун «адолатчилар» ўз олдига айни шу вазифани қўйгани эътиборли. Аввало партия фаоллари ўз билимларини оширмоқда. Жамоатчилик орасига кириб бориб, бу борада тушунтириш ишларини олиб бориш режалаштирилди. Асосий эътибор вақтинча ишсиз фуқаролар ва ёшларга қаратилади.

Тадбир якунида маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда жойларда ўтказиладиган тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

«Адолат» СДП
Андижон вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+