Аёлга зўравонлик ўтказиш мардларга хос иш эмас

05.04.2024 10:04:06

Партиянинг Денов туман Кенгаши томонидан Денов туман педагогика ва тадбиркорлик институтида партиянинг "Бир адолатчи юз аёлга кўмакчи" лойиҳаси доирасида институт, туман Кенгаши ҳамда ҳамкор ташкилотлар иштирокида "“Аёлларни зўравонликдан ҳимоялаймиз!” мавзусида тадбир ташкил этилди.
Тадбирда партиянинг туман Кенгаши ва партия туман “Аёллар қаноти” Кенгаши фаоллари, туман Кенгаши депутатлари, бошланғич партия ташкилотлари аъзолари, институт ўқитувчи-профессорлари ва талаба ёшлар иштирок этишди.
Тадбирда сўзга чиққанлар мазкур тадбирни ўтказишдан мақсад гендер зўравонликнинг кўринишлари, яъни руҳий, жисмоний ва иқтисодий зўравонлик бўйича билим ва кўникмаларни мустаҳкамлаш, аёлларни ўз ҳақ-ҳуқуқлари бўйича етарли билимга эга бўлиши зарурлиги юзасидан маърузалар қилишди.


Айтиш керакки, аёлларга нисбатан зўравонликлар асосан сифатсиз таълим сабаб бўлган паст иқтисодий кўрсаткичли оилалар бошига тўғри келади. Шу жумладан, аёлларга нисбатан зўравонликлар аёлнинг иқтисодий етишмовчилиги туфайли юз беради. Шуни айтиш лозимки, дунёдаги давлатларнинг кам қисми аёлларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш борасидаги қонунларни қабул қилган.


Бу борада Ўзбекистон “Аёлларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ва “Аёллар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги қонунларни қабул қилган саноқли давлатлар қаторига киради. Бу қонунлар давлат ва бошқа тегишли ташкилотларни аёллар зўравонлигига қарши курашиш ва уларга барҳам беришга чақиради.
Тадбир давомида ана шулар хусусида сўз юритилиб, аёлларга нисбатан зўравонлик ва репродуктив ёшидаги аёллар ўлими ва уларнинг меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолишининг муҳим сабаблари кўрсатиб берилди.
Муяссар Абдуназарова, Абу Али Ибн Сино номидаги Денов туман жамоат саломатлиги техникуми бошланғич партия ташкилоти етакчиси, тадбир иштирокчиси:
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги “Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, 2019 йил 2 сентябрида қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни барчамизга маълумдир. Ушбу қонунларни қабул қилиниши жамиятда хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишни таъминлаш, жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга хизмат қилади. Бу борада, фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қонунийликни таъминлашга адвокатура, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари бир-бирлари билан ҳамкорликнинг янада кучайтириб, самарали хизмат қилишлари даркор. Хусусан, бунга мисол, бугунги кунда жамиятимизнинг қайси жабҳасига қараманг, хотин-қизларимиз эркаклар билан тенгма-тенг, елкама елка бўлиб фаолият олиб бораётганини кўришимиз мумкин. Бу эса, хотин-қизларга нисбатан ҳурмат, миллатимизга хос қадрият, балки давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишига айланганлигининг яққол ифодасидир.
Тадбир сўнггида иштирокчилар ўзларининг қизиқтирган саволларига тегишлича жавоблар олишди.

Гавҳар Шоимова,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Денов туман “Аёллар қаноти” Кенгаши раиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+