Аёллар спортда беллашди

14.03.2020 19:03:12

Ўзбекистон «Адолат» СДП Хўжайли туман кенгаши томонидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда «Аёл ва спорт» мусобақаси ташкил қилинди. Тумандаги 26-сонли умумтаълим мактабида бўлиб ўтган мусобақада мазкур муассасада фаолият юритаётган хотин-қизлар иштирок этдилар.

       Спортнинг бир неча турларини қамраб олган қувноқлар эстафетасини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад хотин-қизларни мунтазам спорт билан шуғулланишга жалб этиш, саломатлигини мустаҳкамлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этишга кўмаклашишдан иборатдир.

    Мусобақа якунида ғолибларга ва барча иштирокчиларга ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди.  

 

Базарбай УТАМБЕТОВ,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Хўжайли туман кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+