Аёлларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликка қарши курашамиз

25.04.2024 11:04:45

Инсон ҳуқуқларини таъминлашнинг муҳим кўрсаткичларидан бири хотин-қизларнинг гендер тенглигини ва уларни ҳар қандай тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишдир. Мустақиллик йилларида бу борада қатор саъй-ҳаракатлар амалга оширилди. 2019 йил 2 сентябрда Ўзбекистон Республикасининг хотин қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунинг қабул қилиниши хотин қизларнинг ҳақ ҳуқуқларини ҳимоя қилишга хизмат қилмоқда.
Зўравонлик жамиятдаги энг ёмон иллат сифатида инсонлар ўртасидаги тенгликни, эркинликни йўққа чиқаради. Қарамлик, қуллик, бошқалар устидан ҳукм юритиш, уларни таҳқирлаш ва камситишга олиб келади
Тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш мақсадида, давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ҳамкорлигини таъминлаш зарур. Жамиятда хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликка доир муросасизлик муҳитини яратиш керак.
«Адолат» СДП Ховос туман Кенгаши раиси Ғ.Райимназаров томонидан Ховос тумани «Бунёдкор» маҳалласида жойлашган «Замон текстиль» тикувчилик фабрикасининг ишчи ходимлари ўртасида «Аёлларни зўравонликлардан ҳимоялаймиз» мавзусида тадбир ташкил этилди. Тадбирда сўзга чиққан туман Кенгаши раиси томонидан аёлларга зўравонликнинг кўринишлари, яъни руҳий, жисмоний ва иқтисодий зўравонлик бўйича ҳуқуқларини ҳимоя қилиш,уларга қарши билим ва кўникмаларни мустаҳкамлаш, аёлларни ўз ҳақ-ҳуқуқлари бўйича етарли билимга эга бўлиши зарурлиги юзасидан маъруза қилинди.


Тадбир давомида хотин қизлар меҳнат қонунчилиги доирасида имтиёзлар мавжудлиги, ёш болали аёлларимиз ва ишга олишда ҳукумат томонидан тегишли имтиёзлар юзасидан маълумот берилди.Ҳар қандай кўринишдаги зўравонликни инкор этадиган, унга тоқат қила олмайдиган муҳит яратиш лозимлиги,аёллар ҳуқуқларини таъминламасдан туриб, ривожланган ва гуллаб яшнаётган жамиятни қуриб бўлмаслиги алоҳида таъкидланди.
Республикамизда зўравонлик қурбонларига ёрдам берувчи 10 дан ортиқ ташкилот ва идоралар мавжуд. У ерда сиз телефон орқали психолог, адвокат ва шифокордан маслаҳат олишингиз мумкин. Ҳозирги кунда аёллар ва болаларга нисбатан содир этилган зўравонлик учун маъмурий ҳамда жиноий жавобгарлик чоралари белгиланган бўлиб жазо чоралари кучайтирилган.

«Адолат» СДП
Сирдарё вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+