Аёлларни эъзозлаган юртнинг келажаги порлоқ

24.04.2024 17:04:22

Сўнги йилларда юртимизда хотин-қизларни жамиятимиздаги фаоллигини ошириш, уларни ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Бу борада халқаро ҳуқуқ нормаларини миллий қонунчилигимизга мослаштирилиб, «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунининг қабул қилиниши муҳим воқелик бўлди. Энлиликда ушбу қонунни жойлардаги ижроси долзарб аҳамият касб этмоқда.
Шу боис «Адолат» СДП Томди туман Кенгаши ташаббуси билан оила ва хотин- қизлар туман бўлими ҳамкорлигида тумандаги 2-сонли умумий ўрта таълим мактабида «Аёлларни зўравонликдан ҳимоялаймиз» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Унда дастлаб партиянинг халқ депутатлари Томди Кенгаши депутати Улпаш Мадреймова хотин-қизларга қаратилган давлат сиёсати, қонунчилигимизга киритилаётган ўзгартишлар хусусида батафсил маълумот берди. Шунингдек, мамлакатимиздаги ҳар бир корхона ташкилот доирасида хотин-қизлар масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётганлигини таъкидлаб ўтди.
Тадбир давомида таъкидланганидек, соғлом авлодни тарбиялашда юртимизнинг ҳар жиҳатдан тараққий этишида хотин-қизларнинг роли ўта муҳимлиги эътироф этилди. Умуман олганда аёлларни эъзозлаган юртнинг келажаги порлоқ, эртаси ёруғ бўлиши шубҳасиздир.

 

«Адолат» СДП
Навоий
вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+