Битирувчи талабалар иштирокида давра суҳбати ташкиллаштирилди

30.04.2024 09:04:54

«Адолат» СДП вилоят Кенгаши вакиллари Наманган Давлат Университетининг юридик факультети битирувчи талабалари иштирокида «Аёллар ва ёшларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимларини ошириш ҳамда оилаларда зўравонликнинг олдини олиш» мавзуcида давра суҳбати ўтказди.

Давра суҳбатида талабалар номидан сўз олган Диёра Қурбоналиева ёш авлоднинг илм олиши учун яратилган шарт-шароитлардан миннатдор эканлигини билдирди ва ўз тилакларини қуйидаги тарзда изҳор этди:

— Мен Поп туманидаги Яккатут маҳалласида яшайман. Барча битирувчиларни олий таълим олиб, янги ҳаёт сари қадам қўяётганлари билан табриклайман. Мамлакатимизда имконияти чекланган кишиларни қўллаб-қувватлаш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, эмин-эркин яшаш, ишлаш ва янгиликлар яратиш учун барча имконият эшиклари очиб қўйилган. Биз ҳуқуқшунослар чин маънода адолат тарафдоримиз ва иш фаолиятимиз давомида «Адолат» социал-демократик партияси билан ҳамкорлик қилсак янглишмаган бўламиз.

 

«Адолат» СДП
Наманган вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+