Болалар қалбига яхшилик уруғларини қадайлик!

29.04.2024 17:04:48

Бола гул мижози нозик хилқат. Уни жисмонан ва руҳан, маънан комил инсон қилиб тарбиялашда нафақат ота-онадан балки, мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларида уларга таълим бераётган устозлардан ҳам катта масъулият талаб этилади.

Ўзбекистон «Адолат» СДП Фарғона вилояти Қўштепа туман Кенгаши томонидан тумандаги 40 сонли мактабгача таълим ташкилотида «Ватан келажаги ёшлар қўлида» лойиҳаси доирасида тадбир ташкил этилди.

Семинарда оммалаштирса арзигулик тажрибалар кўп. Энг аввало, халқнинг бой интеллектуал мероси ва умумбашарий қадриятлар асосида таълим тарбия беришга катта аҳамият қаратилган. Шунингдек, асрий қадриятларимиз, анъаналаримиз баробарида, уй рўзғор тутумлари, замонавий технологияларнинг ютуқларига ҳам эътибор қаратилганлиги қувонарли ҳол.

-Ҳар бир бола ўз ҳуқуқини билиши билан бирга бурчини ҳам ўргатиб боришимиз муҳим аҳамият касб этади, — деди Халқ депутатлари Қўштепа туман Кенгаши депутати Дилрабо Узоқова. — Ота –боболаримиз, момоларимиз гўдакларга ҳам «Сиз» деб мурожаат қилишган. Ёши улуғларимиз ибрат олсин, деб болалардан аввал салом беришга одат қилишган экан. Бу тарбиянинг энг қадрли усуллари эканлигини ёш авлод тафаккурига сингдира олсак, ўзаро ҳурмат ва эътибор жойда ёмонликка, зўравонликка имкон қолмайди.

Семинар давомида иштирокилар ўзларини қизиқтирган мавзуларда тарбиячи ва тарбияланувчилар билан суҳбатда бўлдилар.

Гулчеҳра Аҳмедова
«Адолат» СДП
Фарғона вилоят Кенгаши
Матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+