Депутат ҳам тошлоқ жойда боғ барпо этишга ўз ҳиссасини қўшди

04.04.2024 17:04:08

“Яшил макон” лойиҳаси доирасида халқаро аҳамиятдаги Бухоро вилояти М-37 магистраль йўлининг 111-114 километрлари қисми, Жондор ва Қоракўл туманларидан ўтувчи йўлнинг икки томонида 10 қатордан дарахт экиш ишларига киришилди. Мазкур хайрли ишга Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партияси томонидан сайланган халқ депутатлари Қоракўл туман Кенгаши депутати Раъно Шукруллоева ҳам ўтган икки кун давомида кўчат экиб, тошлоқ жойда боғ барпо этишга ўз ҳиссасини қўшди.
- Раъно Шукруллоева, халқ депутатлари Қоракўл туман Кенгаши депутати:
-“Дарахт экиш ва уни парваришлаш мажбурият эмас, қадриятдир! Кўчат экиб, боғ яратиш, атроф-муҳитни тоза ва озода сақлаш асрлар синовидан ўтган миллий қадриятларимиздир. Барчани “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида фаол иштирок этишга чақираман.
Шу куни 1650 та гужум, туя арча, саксовул каби сувни кам талаб қиладиган дарахт ва бута кўчатлари экилди.


Маълумотларга кўра, магистраль йўл бўйидан 4 километр ҳудуд 40 метр масофагача энликда фойдаланишга киритилиб, 10 қатордан (5 қатордан манзарали, 5 қатордан мевали) дарахт кўчатлари экилади. Ҳисоб-китоб бўйича, қарийб, 50 гектар ер майдони ўзлаштирилиб, бу ерларда ўзига хос боғ яратилади.

Моҳигул Раҳимқулова,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+