Депутат кўмаги билан 20 та иш ўринли тикув цехи фаолият бошлади

02.07.2020 10:07:33

Пандемия даврида халқ  депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши депутати Баходир Бобожановнинг саъй-ҳаракатлари билан хомийларни жалб қилган холда  Тупроққалъа тумани  Саримой  қишлоғи, “Нукус маскани” МФЙ, “Хазорасп” МФЙ, “Тупроқ  қалъа маскани” МФЙларида  истиқомат қилаётган ижтимоий ҳимояга мухтожлиги бор 100 та оиланинг ҳар бирига 1 миллион 733 минг сўмдан жами 173 миллион 388 минг сўмлик  озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди. Шунингдек, фермерлик соҳасидаги хомийлар ёрдамида  20 дона тикув машинаси сотиб олинди ва “Тупроққалъа маскани” МФЙда 20 иш ўринга эга бўлган тикувчилик цехи иш фаолиятини бошлади.

Ойгул Сапарова, тикувчилик цехи раҳбари:

  • Тикув цехимизда тиббий ниқоблар, махсус кийимлар, эркак ва аёллар кийимларини тайёрлаймиз. Маҳсулотларимиз  харидорбоплиги билан  тикув цехимизнинг обрўси нафақат маҳалламизда, балки туман миқёсида ҳам  ортиб бормоқда. Энг қувонарлиси, маҳалламизда ишсиз ўтирган 20 нафар аёллар иш билан таъминланди.  Қувончимиз чексиз. Ишлашимиз учун барча шароитларни яратиб берган депутатимиздан миннатдормиз.

Шунингдек, депутат кўмаги билан фермерлар ҳисобидан Саримой қишлоғи, “Хазорасп” МФЙ, “Тупроқ қалъа маскани” МФЙларида  янги оила қурган  30 та ёш оилага 1 гектардан жами 30 гектар ер ажратиб берилди. Ёш оилаларга ҳар бир қарич ердан самарали фойда олиш сирлари тўғрисида  соҳа мутаҳассислари томонидан тушунчалар берилди.

    Маҳалладаги  касалмандлар, ногиронлиги бор фуқаролар  депутатнинг  эътиборидан четда қолмайди.  1-гуруҳ ногирони  Рохатой Жумабоева 10 йилдирки  бахтсиз ходиса сабаб фалаж бўлиб қолган. Депутат  ўз хомийлигида  бу ночор оиладан кўмагини аямай келмоқда.

Замира АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+