Депутат — Мақсуд Қурбонбоев ўрганиш ишларини олиб бормоқда

28.03.2024 13:03:04

Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мақсуд Қурбонбоев Хоразм вилояти Хонқа туманидаги амалга оширилаётган ислоҳотлар ва бунёдкорлик ишлари юзасидан ўрганиш ишларини олиб бормоқда, тумандаги кўп қаватли уйлар қурилиши ҳолати билан яқиндан танишмоқда.
Қайд этиш жоизки, ўтган йиллар давомида туманда аҳолини турар жой билан таъминлашда бир қатор ишлар амалга оширилди.
Хусусан, 2021йилгача туманда 1минг 379 хонадондан иборат 89та кўп қаватли уйлар мавжуд эди. 2024йилга келиб кўп қаватли уйлар сони 109 тага етди. Жорий йил якунига қадар 17 та қўп қаватли уйлар, 403та хонадон ўз эгаларига топширилди.


Депутат - М. Қурбонбоев Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 декабрдаги «Янги Ўзбекистон массивларини ва ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-32 сонли фармони ижросини таъминлаш бўйича, Хоразм вилояти Хонқа туман »Намуна» қишлоғида жойлашган «Ёш куч» маҳалласида янгидан ташкил қилинаётган «Янги Ўзбекистон» массивида янгидан қурилаётган 5 қаватли турар жойлар, умумий майдони 10 гектар бўлган қурилишни ҳамда 2024 йил давомида амалга ошириладиган бунёдкорлик ишлари режаси юзасидан тизимли ишлаб чиқилган дастур билан танишди.


Маълумот ўрнида айтиш жоизки, бундан икки йил олдин Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан тумандаги «Янги Ўзбекистон» массивига тамал тоши қўйилган эди ва бугун кўз олдимизда 10 гектар майдонда замонавий шаҳарча бунёд бўлмоқда. 2026 йилга бориб мазкур массивда 1 минг 228 та хонадондан иборат 46 та кўп қаватли уйлар қад кўтаради.


Шундан сўнг депутат тумандаги сув оқава иншоотини ва «Дургадик» маҳалла фуқаролар йиғини биноси ҳолати ҳамда МФЙ фаолияти билан танишди, маҳалла етакчилари билан ижобий ишлар ва муаммолар юзасидан дилдан суҳбатлашди.


Депутат қиймати 47 миллиард сўм бўлган канализация тизими қурилиш ишлари якунланиб, айни кунларда синов жараёнлари олиб борилаётган иншоот фаолияти билан қизиқди.
Ушбу йирик лойиҳа доирасида Хонқа туманида 12,3 километр узунликда оқава сув тармоғи янгиланган ва иккита сув ҳайдаш ҳамда битта сув тозалаш иншоотлари барпо этилган. Кунига 4000 метр куб оқава сувни тозалаш имкониятига эга бўлган мазкур лойиҳа келгуси 10 йил давомида Хонқа шаҳарчасида барпо қилиниши кўзда тутилган 110 та кўп қаватли уй-жойларни қамраб олиш қувватига эга.
Депутат томонидан ўрганиш ишлар давом этмоқда.

Замира АБДУЛЛАЕВА,
Ўзбекистон «Адолат» СДП
Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+