Депутат ташаббуси билан 18 та хонадонга ичимлик суви келтирилди

07.09.2020 12:09:13

Сув келтирган элда азиз, дейдилар. Халқ депутатлари Олтиариқ тумани Кенгаши депутати Комила Қодиралиева ҳам “Тинчлик” МФЙнинг Тинчлик кўчасида яшовчи аҳолини қийнаб келаётган сув масаласини ҳал этиб, уларнинг дуосини олди.  550 метр масофадан 18 та хонадонга ичимлик суви қувурлари тортилди.

-Қулайликлар яратилиши мушкулимизни осон қилди, – дейди 54-уйда яшовчи Манзура Абдураҳмонова – Тўғрисини  айтганда  сув ташиш учун ҳам фарзандларимиз банд бўлардилар. Кунда 2 ёки 3 маҳал  узоқ масофадан  сув ташиб келишарди. Хонадонимизга обиҳаёт кириб, уларга ҳам енгиллик бўлди. Биз ҳам, улар ҳам ҳурсанд. Депутатимизга ҳам, мутасадди ташкилотларга ҳам ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+