Доимий эътибордаги масала

23.02.2021 16:02:26

Куни кеча Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессиясида кенгаш аъзоси сифатида биринчи марта иштирок этди.

Унда Президентимиз Шавкат Мирзиёев Кенгаш доирасидаги йўналишлар бўйича нутқ сўзлаб, аҳамиятли ташаббусларни илгари сурди.

Мамлакатимиз аҳолисининг қарийб 60 фоиздан ортиғи ёшлар, яъни 30 ёшгача бўлганлар ташкил этади. Бу, бир томонидан, давлатимиз зиммасига улкан масъулият юкласа, иккинчи томонидан ёшларга оид мақбул сиёсат юритиш натижасида улкан имкониятлар ҳам беради. Ёшлар барча даврларда жамиятнинг фаол қатлами сифатида эътироф этиб келинган. Мунтазам шаклланиб борувчи бу қатлам доимий йўналтирилиб ва қўллаб-қувватлаб турушини талаб этади.

Аҳамиятлиси ушбу учрашувда ҳам Президентимиз ёшларни қўллаб-қувватлашини намоён этди, яъни уларнинг ҳуқуқларини янада мустаҳкамлашга қаратилган муҳим бўлган бир неча масалаларни кўтарди.

Жорий йил Ўзбекистонда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”, деб эълон қилинганлигини Президентимиз таъкидлаб ўтди. Ва бу борада Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелигида Ёшлар ҳуқуқлари бўйича бутунжаҳон конференциясини ўтказиш,  БМТ Иқтисодий ва ижтимоий кенгашининг ўнинчи форумида Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция лойиҳасини тақдим этиш, шунингдек, Ёшлар ҳуқуқлари бўйича махсус маърузачи институтини таъсис этиш масаласини киритишга тайёргарлик кўрилаётганлиги Президентимиз томонидан маълум қилиниб ўтилди.

Мен ўйлайман бу ташаббуслар бутунжаҳон ёшларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан бирга, ёшларимизнинг хориждаги тенгдошлари билан илм-фан, маданият, тадбиркорлик, спорт ва бошқа соҳаларда фаол мулоқотда бўлиши учун хизмат қилади. Бу эса ёшларнинг ўз салоҳиятини дунё миқёсида намоён этишлари учун катта имкониятлар яратади.

Юртбошимизнинг бутун дунёдаги давлатлар келажагига, равнақига дахлдор ушбу ташаббуси аҳолимиз, хусусан, ёшларимизда чексиз фахр-ифтихор туйғусини уйғотди.

 

Мансур НИЗАМАДДИНОВ,

Халқ депутатлари Хўжайли тумани Кенгаши депутати,

“Адолат” СДП “Ёш адолатчилар” қаноти фаол аъзоси  

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+