Фаол аёл-фаол тарғиботчи

03.05.2024 10:05:52

Бугунги кунда республикамиз сиёсий ҳаётида, давлат ва жамият бошқарувида, иқтисодиётимизнинг барча тармоқларида, ижтимоий соҳаларда хотин-қизларнинг роли ортиб бормоқда. Бу ўз ўзидан аёлларнинг фаоллигини кўрсатади. Шунга қарамай фуқаролик жамияти уларнинг ўз ҳақ – ҳуқуқларини, манфаатларини ҳимоя қилишни ва ўз муаммоларини ечишга интилишларини талаб қилади. Хотин-қизларнинг бунга тайёр бўлиши муҳим ижтимоий аҳамият касб этади.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Қўрғонтепа туман кенгаши томонидан “Аёл -оила ва жамият устуни” мавзусида ташкил этилган тадбир айни шу мавзуга бағишланди. Тадбирга партия сафидаги хотин-қизлар билан бирга МФЙларида ишловчилар таклиф этилди.

Иштирокчиларга дастлаб хотин-қизларга қаратилган амалдаги қонунчилик, давлатимиз томонидан уларга бўлган эътибор ва ғамхўрликлар юзасидан тушунча берилди. Бутун республикамиздаги каби қўрғонтепалик “адолатчи” хотин-қизларнинг жамиятдаги фаоллиги кўрсатиб ўтилди.

Малоҳатхон Мусаева, Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши раиси ўринбосари:

-Мамлакатимизда хотин-қизларга муносиб шарт-шароитлар яратиш, уларни ҳаётдан рози бўлиб яшашлари долзарб вазифалардан бирига айланди. Бу айни вақтда биз аёллардан янада фаол бўлишни, оиламиз ва жамиятимиз ривожига ҳисса қўшишни талаб этади. Партиядошларимиз бу борада ўз фаолликлари билан муносиб жавоб бермоқда. Сафимизда МФЙларда ишловчи хотин-қизлар кўпчиликни ташкил этади. Улар билан ҳар бир хонадонга кириб бориб, давлатимизнинг бугунги сиёсатини, қонунчилигимизга киритилаётган ўзгартиришларни тушунтиришга келишиб олдик. Қўрғонтепада бошланган бу ҳаракатни бошқа туманлардаги партиядошларимиз ҳам қўллаб-қувватламоқда.

Ҳа, қўрғонтепалик “адолатчи” аёллар тарғибот тадбирлари билан маҳаллаларга кириб бормоқда.

Мансурбек Қамчиев,
"Адолат" СДП
Қўрғонтепа туман Кенгаши раиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+