Фарғоналик адолатчилар “Мурувват уйида”

05.04.2024 12:04:52

Инсондан қоладиган бу - боғдир. Кимки, заминга бир туп мевали кўчат экибдими, унинг ажрини чексиз яхшиликлар билан олиши ҳаётий ҳақиқатдир. Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Фарғона вилояти Кенгаши раиси Шаҳноза Ғаниева ташаббуси билан юртимизда ўтказилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида хайрли тадбир ташкил этилди.


Партиянинг вилоят Кенгаши жамоаси томонидан Фарғона шаҳридаги 250 нафардан зиёд болажонлар тарбияланаётган Мурувват уйида “Ҳар бир болажон қалбига нафосатни тортиқ этамиз!” шиори остида гуллар, мевали ва манзарали кўчатлар экилиб, масканни янада обод ва гўзал қиёфага келишига ўз ҳиссаларини қўшдилар.

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Фарғона вилояти Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+