Ғалаба «адолатчи»ларга ярашади

29.04.2024 10:04:45

Халқимиз узоқ асрлардан буён спортни мардлик, жасорат, жисмоний баркамоллик, ахлоқий поклик, руҳий бардамлик воситаси сифатида қадрлаб келади.
Дарҳақиқат, мамлакатимизда спортни, шу жумладан аёллар спортини ривожлантиришга жиддий эътибор берилаётгани туфайли хотин-қизлар ўртасида жисмоний тарбия билан шуғулланадиганлар сони кун сайин ортиб бормоқда. Энг муҳими, улар учун шаҳарда ҳам, қишлоқ жойларида ҳам етарли шароитлар вужудга келтирилмоқда. Шу туфайли ҳам аёллар ўртасида турли йўналишларда спорт мусобақалари ташкил этиляпти.
Бугун Ўзбекистон «Адолат» СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши «Аёллар қаноти» ва корхона, ташкилот, муассасалар хотин-қизлари ўртасида бўлиб ўтган волейбол мусобақаси ҳам қизғин кечди.
«Соғлом турмуш тарзи йўлида бирлашайлик» шиори остида 9 кишидан иборат жамоа билан майдонга чиққан «адолатчи» волейболчи қизларимиз 10 дан ортиқ жамоаларни доғда қолдириб, вилоятда энг пешқадам бўлиб олишди.
Қарши тумани ўйингоҳида ташкиллаштирилган вилоят аёллари ўртасидаги волейбол мусобақасида ғолибликни қўлга киритган партиядош хотин-қизларимизга республика босқичида ҳам фаол қатнашиб, фахрли ўринларни эгаллашларига умид қилиб қоламиз.

 «Адолат» СДП
Қашқадарё вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати.

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+