Гурланлик ёшларнинг интеллектуал билимлари синовдан ўтказилди

20.03.2024 09:03:24

Ўзбекистон "Адолат" СДП Хоразм вилоят, Гурлан туман Кенгаши ҳамда туман Мактаб ва мактабгача таьлим бошқармаси билан ҳамкорликда туман Ахборот кутубхона марказида туманда фаолият олиб бораётган умумтаълим ўрта мактаблари ўртасида "Заковат" интеллектуал ўйини ташкил этилди.
Тадбирда партия фаоллари, депутатлари, Гурлан туманида фаолият олиб бораётган умумтаълим ўрта мактаблари ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этишди.
“Заковат” ўйинини ўтказишдан мақсад - Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 январдаги “"Заковат" интеллектуал ўйинини аҳоли ўртасида оммавий-маърифий ҳаракатга айлантириш ва бошқа интеллектуал ўйинларни ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-96-сонли қарори ижросини таъминлаш, ёшларнинг иқтидорларини намойиш этишлари учун имконият яратиш ҳамда уларнинг ўз иқтидорига бўлган ишончини мустаҳкамлашдан иборат бўлди.


Тегишли мутахассислардан таркиб топган ҳакамлар ҳайъати аъзолари ўйин шартларини холисона баҳолаб боришди. Натижага кўра, 44-сон умумтаълим ўрта мактаби жамоаси 3-ўринни, 42-сон умумтаълим ўрта мактаби жамоаси 2-ўринни эгаллади. 4-сон умумтаълим ўрта мактаби жамоаси 1-ўринни қўлга киритиб, ғолиб деб топилди ва “Заковат” ўйинининг вилоят босқичига йўлланма олди.
Ғолиблар партиянинг эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Хадича СОБИРОВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Хоразм вилоят, Гурлан туман
Кенгаши раиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+