Халқ дуосини олган депутат

18.03.2020 16:03:54

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Обиджон Латиповни барча депутатларга ўрнак қилиб кўрсатсак арзийди. Кам таъминланган ҳамда ночор оилаларга ўзининг беминнат ёрдамини амалга оширмоқда. Шу жиҳатдан ҳам Обиджон Латипов депутатлик фаолиятини самимий йўлга қўйганлигини англаш мумкин. Депутатнинг ўзидан бу ҳақдаги фикрлари билан танишамиз:

– Шу  ҳафта анча олдин  режалаган бир ишни амалга ошириб,  кўнглим  хотиржам бўлди. Гап шундаки, номзодимиз тасдиқланиб, сайловолди ташвиқотига старт берилганидан кейин жамоамиз билан нималар қилиш режасини туздик. Шунда ҳудудда яшовчи аҳолининг ночор ва қийналган қатламига ёрдам бериш ва сайловолди тарғиботида шундан фойдаланиш фикри туғилди. Ҳар бир маҳалладан 5 тадан оилага 16 турдаги рўзғор учун керакли маҳсулотлар етказилди. Умид қиламанки, ногирон, бева, етим болажонлар ва оғир моддий аҳволдаги инсонларнинг дуолари соҳиби эхсонларгаям етиб борди. Биз сабабчимиз, холос. Эҳсонларни ўз эгаларига етказишда чин дилдан ёрдам берган Абдувоҳид ака, Жасур ака, яна бир дўстим  Жасур, “Лес Айлес” ҳайдовчиси ва раҳбарига, "Боғиобод", "Боғистон", "Кўҳна Чўпонота" маҳаллалари раис ва фаолларига ўз ташаккуримни билдираман. Тўғри, бу депутатлик фаолияти учун кичик иш, лекин рўзғордан қийналган оилалар учун катта далда. Насиб қилса, бундан кейин ҳам савобталаб дўстларимизнинг хайрияларини ўз эгаларига етказилиши учун сабабчи бўлишда давом этамиз.

 

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат”СДП

Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+