Халқ ишончини оқлаш-олий саодат

02.05.2024 11:05:24

Депутат сайлов жараёнида ўз номзодини оқлаш учун сайловчиларга қоп-қоп ваъдаларни бериб, сайловдан сўнг қорасини кўрсатмай, халқдан йироқ бўлиши инсофдан эмас аслида. У давлат ташкилотлари ва халқнинг орасидаги мисоли бир кўприк. Одамларни қийнаётган муаммоларни ҳал этиши, эҳтиёжманд оилаларни қўллаб -қувватланишида, ишсиз ёшларни иш билан таъминланишида доимо уларга кўмакчи бўлиши зарур ва шартдир.

Халқ депутатлари Фурқат тумани Кенгаши депутати Шоҳида Мирзааҳмедова «Эски» маҳалла фуқаролар йиғинидаги маҳалла еттилигига бирлашган масъуллар билан хонадонма -хонадон жамаотчилик назоратини олиб бормоқда. Хонадон вакилларини орзу- интилишлари ва шу билан бирга муаммоларини ҳам тинглади.

Шу куни 10 нафар фуқароларнинг бандлик, 4 нафар фуқароларнинг кредит, 2 нафар фуқароларнинг эса даволаниши билан боғлиқ муаммоларини тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида ҳал этиш чоралари кўрилди.

Асли касби шифокор бўлган Шоҳида Мирзааҳмедова ишдан бўш вақтларида ўзи сайланган сайлов округи бўйлаб хонадонларга бирма-бир кириб, улар билан яқин мулоқот қилишни канда қилмайди.

— Оиладаги зўравонликлар бугунги кунда энг ташвишли ҳолатга айланиб қолди. Отанинг турмуш ўртоғига, фарзандига бўлган бешавқат муносабати ёки ака-ука муносабатларидаги салбий ҳолатлар. Буларнинг барчаси инсонларнинг диний ва дунёвий билимининг етарли эмаслигидан далолат, -деб биламан деди Шоҳида Мирзааҳмедова

Халқ бизга ишонч билдирган экан уларнинг ишончини оқлаш, қўлимиздан келганча уларга кўмак бериш учун доим ҳаракатдамиз.
Депутатнинг ўз сайлов округи бўйлаб хонадонлардаги ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Гулчеҳра Аҳмедова
 «Адолат» СДП Фарғона вилоят
Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+