Халқ манфаати ва фаровон ҳаёти йўлида

28.02.2024 14:02:32

Ўзбекистон “Адолат” СДП Шофиркон туман Кенгаши ҳамда туман Кенгаши депутати Зулфия Ашурова партиянинг “Муаммо билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида тумандаги жорий йилнинг январь ойида “Қалмоқон” МФЙ ҳудудида яшовчи фуқароларнинг хонадонларида бўлиб, муаммо ва таклифларини ўрганишганди.
Ўрганишлар давомида депутат Зулфия Ашуровага фуқаролар томонидан бир қатор мурожаатлар келиб тушди. Жумладан, МФЙнинг “Ҳ. Олимжон” ва А. Қодирий кўчаларида яшовчи фуқаролар томонидан ички йўлларни асфальтлаштириш зарурлиги тўғрисида маълум қилишди. Шу куннинг ўзида депутат томонидан мурожаат бўйича тегишли ташкилотларга депутатлик сўровлари чиқарилди.


Депутат Зулфия Ашурова чиқарган мурожаат бўйича тегишли ташкилотлар томонидан мурожаат ўрганиб чиқилиб, ижобий ҳал этилди ва “Қалмоқон” МФЙ ҳудудидаги “Ҳ. Олимжон” ва А. Қодирий кўчаларининг ички йўлларида шағаллаштириш ишлари бошлаб юборилди.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, халқ билан юзма-юз мулоқотларнинг самарали ташкил этилиши, ечимини кутаётган муаммоларини ижобий ҳал этилишида муҳим ўрин тутади.

Моҳигул Раҳимқулова,
Ўзбекистон “Адолат”СДП
Бухоро вилоят Кенгаши
матбуот котиби.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+