Ҳар бир адолатчи – маҳаллада тарбиячи

03.05.2024 09:05:02

Хабарингиз бор, мамлакатимиз Президенти томонидан тегишли идоралар мутасаддиларига мамлакатимизда аёллар тадбиркорлигини янги босқичга кўтариш ва уларнинг бандлигига кўмаклашиш борасида қатор вазифалар белгилаб берилган эди. Унга кўра, хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка кенг жалб этиш бўйича ишларни мутлақо янгича ёндашувлар ва тизим асосида ташкил қилиниши белгиланди.

Жорий йилнинг биринчи чораги давомида маҳаллаларда ишсиз ва ишлаш истагини билдирган хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва уларни тадбиркорликка жалб қилиш борасидаги ишлар қай даражага адо этилмоқда? Халқ депутатлари Фарғона туман Кенгаши депутатлари Озодахон Дадажонова, Файзулло Мирзаев, туман Кенгаши раиси Нодиржон Каримовлар тумандаги «Ёйилма», «Бирдамлик», «Мозортаги» МФЙ ҳудудларида жамоатчилик назоратини олиб бордилар.

Туманда бугунги кунда ишлаш истагини билдирган, бироқ банд бўлмаган 5406 нафар хотин-қизлар рўйхатга олинган. Уларнинг 230 нафари боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд оила бекаларидир. 192 нафари ўзлари биринчи иккинчи гуруҳ ногирони бўлса, 92 нафар аёллар ногиронлиги бўлган фарзандларини парваришлаб келмоқдалар.

Оилалардаги турмуш шароитини яхшилаш, эҳтиёжмандларни қийнаётган муаммоларни тизимли ҳал этиш ва уларда вояга етаётган фарзандларни комил инсон бўлиб вояга етишлари учун зарур шароитларни яратиш масъулларнинг зиммасидаги кечиктириб бўлмайдиган вазифадир.

Ўрганишлар давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан маҳалла еттилиги мутасаддиларига зарур тавсия ва таклифлар берилди.Тегишли идораларга муаммоларни ҳал этиш юзасидан депутатлик сўровлари юборилди.

Соҳадаги жамоатчилик назорат ишлари давом этмоқда.

Гулчеҳра Аҳмедова
«Адолат» СДП
Фарғона вилоят Кенгаши
Матбуот котиби 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+