Хоразмда мансабдор шахсларнинг ҳисоботлари эшитилди

26.03.2024 17:03:26

Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитасининг 2023 йил 16 октябрдаги 49-сонли мажлиси 1-сонли қарори 1-иловасига мувофиқ, жорий йилнинг февраль ойида Олий таълимда илмий-тадқиқот ишларининг натижадорлигини ошириш, илм-фаннинг инновацион инфратузилмасини шакллантириш юзасидан ҳудудларда Олий таълим муассасаларида жамоатчилик назорати тартибида ўрганиш ишларини ўтказиш белгиланганлиги, ушбу ўрганишлар давомида жамоатчилик эшитувларини ўтказиш лозимлиги тўғрисидаги Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раисининг 2024 йил 21 февралда № 01-02/79-сонли топшириқ хатига асосан, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Хоразм филиалида Ўзбекистон «Адолат» СДП Хоразм вилоят Кенгаши ҳамда Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгашидаги «Адолат» СДПнинг депутатлик гуруҳи томонидан «Мансабдор шахс эшитуви» ташкил этилди.
Йиғилишга партия фаоллари, депутатлари, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлик гуруҳи аъзолари, партиянинг шаҳар ва туман Кенгаши раислари ҳамда ҳамкор ташкилотлардан вакиллар иштирок этишди.


Йиғилишдан кўзланган асосий мақсад — мамлакатимизда таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, таълимга қўйилган талаблар, янги ташланаётган қадамлар, келажак бунёдкори бўлган ёшлар учун янги босқичнинг аҳамияти ва кутилаётган натижалар, Олий таълимда илмий-тадқиқот ишларининг натижадорлигини ошириш, илм-фаннинг инновацион инфратузилмасини шакллантириш, фан, инновация ва илмий тадқиқотлар натижаларини тижоратлаштиришнинг узвий боғлиқлигини назарда тутувчи «Университет 3.0” концепциясининг жорий этилганлиги, талабалар ва амалиётчининг ишлаб-чиқариш амалиёт ўташлари даврининг ташкиллаштирилганлиги ва уларнинг ўз соҳаларига мос келиши ҳамда ўталган амалиётларнинг натижадорлиги, илмий салоҳиятини ошириш, мақсадли докторантура орқали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш тизимини ривожлантириш, Илмий Кенгашлар ва ҳимоялар тизимининг халқаро тажрибага мувофиқлаштирилиши, олий таълим муассасалари илмий журналларининг Scopus, Science Direct ва бошқа халқаро илмий-техник маълумотлар базаларига босқичма-босқич киритилишини таъминлаш ҳолатларини кенг жамоатчилик билан муҳокама қилиб, ушбу йўналишлардаги муаммо ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан амалий ёрдам кўрсатишдир.
Йиғилишни «Адолат» СДП Хоразм вилоят Кенгаши раиси, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлик гуруҳи раҳбари Тоҳир Палванов кириш сўзи билан очиб, Олий таълимда илмий-тадқиқот ишларининг натижадорлигини ошириш, илм-фаннинг инновацион инфратузилмасини шакллантириш, таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, таълимга қўйилган талаблар, янги ташланаётган қадамлар, келажак бунёдкори бўлган ёшлар учун янги босқичнинг аҳамияти ҳамда таълим сифатини оширишдаги янгиликлар, таълим муассасасининг илмий йўналиш бўйича бугунги кундаги фаолиятини «Адолат» СДП Хоразм вилоят Кенгаши ва Халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман Кенгашларидаги депутатлик гуруҳлари томонидан қўллаб-қувватланаётганини қайд этди.
Йиғилиш кун тартибидаги «Урганч давлат университетида илмий-тадқиқот ишларининг натижадорлигини ошириш, илм-фаннинг инновацион инфратузилмасини шакллантириш ва бошқа йўналишларда амалга оширилган ишлар ҳамда келгуси режалар» тўғрисида Урганч давлат университети ректори Баҳром Абдуллаевнинг, худди шу масаланинг Тошкент Тиббиёт Академияси Урганч филиалидаги ижроси юзасидан филиал директори Рашид Рўзибоев ҳамда Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Урганч филиалидаги ҳолат юзасидан филиал директори Шукрулло Исмоиловларнинг ҳисоботлари эшитилди.
Фикр ва мулоҳазалар, таклиф ва тавсиялар қизғин кечган йиғилиш сўнгида партия фаоллари қизиққан саволларга соҳа етакчилари томонидан атрофлича жавоблар берилди.
Кун тартибида кўрилган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилиниб, амалиётга йўналтирилди ва ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга келишиб олинди.

Замира АБДУЛЛАЕВА,
Ўзбекистон «Адолат» СДП
Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+