Хоразмлик мураббийлар ва спортчи ёшлар тақдирланди

27.04.2024 17:04:35

Партия раҳбари Хоразм вилоятига хизмат сафари давомида Урганч шаҳар ёшлар спорт мажмуаси Гимнастика спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби шуғулланувчилари билан учрашди, муассасада яратилган шароитлар ва қулайликлар билан қизиқди.

Ушбу масканда бадиий, спорт ва тромпалин гимнастика турлари бўйича машғулотлар ташкил этилган бўлиб, вилоят бўйлаб боғча ва мактаблардан 5 ёшдан юқори бўлган ўғил-қизлар келишади. Ҳозирда шуғулланувчилар сони 300 нафардан зиёдни ташкил этиб, уларнинг аксарияти қиз болалардан иборат.

Робахон Махмудова мураббийлар билан суҳбати чоғида болаларга таълим ва тарбия бериш жуда масъулиятли вазифа экани тўғрисида сўз юритиб, машаққатли ва шарафли ишларида муваффақиятлар тилади ҳамда муассасанинг шуғулланувчилари даврасида бўлиб, уларни юртимиз келажаги учун муносиб, собит қадамли ва комил инсонлар бўлиб вояга етишларида тавсияларини берди.

Учрашув сўнгида бир гуруҳ мураббийларга партиянинг ташаккурномаси ҳамда спортчи ёшларга «Адолат дўпписи» ва «Адолат белбоғи» махсус совғалари ҳамда сертификатлар топширилди.

 

 

Замира Абдуллаева,
"Адолат" СДП Хоразм вилоят Кенгаши 
Матбуот котиби 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+