Хотин-қизлар ҳуқуқи доим эътиборда!

05.04.2024 12:04:40

Фарғона политехника институтида «Aдолат» СДП Фарғона вилояти Кенгаши ҳамда ушбу олий таълим ўртасида тузилган ўзаро ҳамкорлик меморандумига асосан, хотин-қизларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимларини ошириш ҳамда оилада зўравонликни олдини олиш мақсадида «Хотин-қизлар ҳуқуқи доим эътиборда!» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон «Адолат» СДП Фарғона вилояти Кенгаши раиси Шаҳноза Ғаниева, халқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгаши депутати Бунёд Aҳмадалиев, институт ректорининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Лола Мамадалиева, «Ибн Сино» клиникаси психологи Дилшод Мадмусаев ҳамда ўқитувчи ва талабалар иштирок этдилар.


Юзма-юз мулоқотда ҳар бир хотин-қизлар алоҳида иқтидор ва истеъдодга эга эканлиги, уни рўёбга чиқариш, жамиятда муносиб ўринларини топишлари учун кенг имкониятлар яратилаётганлигига эътибор қаратилди.
- Бугунги кунда шахсан Президентимиз Ш. Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида хотин-қизларнинг тўлиқ ва тенг иштироки ҳамда қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларнинг ижтимоий-сиёсий мақомини янада ошириш борасида олиб борилаётган олиб борилаётган ислоҳотлар ўз самарасини бермоқда, - деди Ўзбекистон «Адолат» СДП Фарғона вилоят Кенгаши раиси Шаҳноза Ғаниева. – Бугун юртимизда ҳар бир хотин-қизларнинг ўзи истаган соҳада таълим олиши, касбий тайёргарлик ва мослашувини таъминлайдиган лойиҳалар амалга ошириляпти. Галдаги вазифамиз эса, хотин-қизларнинг ҳуқуқий ва иқтисодий билимларини оширган ҳолда давлат органларининг барча бўғинларида муҳим қарорлар қабул қилиш жараёнидаги иштирокини янада кенгайтириш, ташаббус ва изланишларини рағбатлантириш, оила институтини мустаҳкамлашга қаратилган.


Шунингдек, юзма-юз мулоқотда сўз олган ҳуқуқшунос, халқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгаши депутати Бунёд Аҳмадалиев оилада ва жамиятда аёллар ва болаларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш, ижтимоий ҳимояни янада кучайтириш, гендер тенгликни таъминлаш юзасидан ҳукуматимизнинг тегишли қарор ва меъёрий ҳужжатлари ҳақида батафсил маълумот берди.
Эртанги кунимизнинг муносиб давомчилари бўлган ёшларни ҳар томонлама баркамол етиб вояга етказиш, замонавий ва намунали оилани шакллантириш бугунги куннинг долзарб вазифасидир. Оилаларда юзада келадиган муаммоларнинг олдини олиш, руҳий исканжага тушиб қолган хотин-қизлар ва болаларга психологик кўмак бериш орқали уларни соғлом ҳаётга қайтариш ва ўз жонига қасд қилишдек оғир оқибатларни олишда жамиятимизнинг ҳар бир вакилини дахлдорлик ҳисларини ошириш юзасидан «Ибн Сино» клиникаси психологи Дилшод Мадмусаевнинг фикрлари эшитилди.
Мулоқот давомида иштирокчилар томонидан «Адолат» партиясининг янги Сайловолди дастури учун янги ғоя ва таклифлар қабул қилинди.

Ўзбекистон «Адолат» СДП
Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+