Хотин-қизлар ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилди

27.02.2024 15:02:22

Бухоро вилоят Ёшлар марказида “Заковат интеллектуал клуби” ҳамда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси томонидан хотин-қизлар ўртасида “Заковат” интеллектуал турнири ташкил қилинди.
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, “Заковат” интеллектуал ўйинини аҳоли орасида оммавий-маърифий ҳаракатга айлантириш, гендер тенглигини таъминлаш, юртимизда хотин-қизларни бўш вақтини мазмунли ташкил қилиш, аёлларнинг жамият ҳаётидаги фаоллигини ошириш ҳамда уларнинг интеллектуал қизиқишларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил қилинди.


Турнир 2-турдан иборат бўлиб, хотин-қизлардан иборат 16 та жамоа иштирок этди. Жамоалар ораси Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгашининг фаол хотин-қизларидан ташкил топган “Адолат” жамоаси ҳам ўз билимларини синашди.


Жамоа иштирокчиларига адабиёт, мантиқ, тарих, психология фани йўналишлари бўйича саволлар берилди. Зукколик, тезкорлик, юқори билим ва салоҳият талаб этган интеллектуал ўйин ғолиблик учун муросасиз баҳсларга бой кечди. Жумладан, партиянинг шарафини ҳимоя қилган қизлар жамоаси ҳам 1-турнирда муносиб иштирок этишди.


Тадбир якунида Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши раиси М. Ҳамидов томонидан заковатчи қизлар партиянинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Моҳигул Раҳимқулова,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Бухоро вилоят Кенгаши
матбуот котиби.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+