Хотин-қизлар сиёсий фаоллигини ошириш-даврнинг муҳим талаби

24.04.2024 10:04:58

 Партиянинг Денов туман Кенгаши томонидан  тумандаги Абу Али Ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумида Оила ва хотин қизлар туман бўлимлари  билан ҳамкорликда “Хотин-қизларнинг сиёсий –ҳуқуқий билимларини ошириш жамият тараққиётининг муҳим омили” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда сўзга чиққанлар томонидан мамлакатимизда аёлларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга шарт-шароитлар яратиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлигига, хотин-қизларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимларини ошириш, жамиятда ўз ўрнига эга бўлиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида маълумотлар бериб ўтилди.

Шунингдек, сўзга чиққанлар ҳозирги вақтда мамлакат аҳолисининг қарийб 50 фоизини ташкил этиши, уларнинг барча соҳаларда самарали меҳнат қилишлари, шу жумладан, сиёсий бошқарув, ижтимоий-иқтисодий ҳаётда фаолият кўрсатишлари учун барча шарт-шароитлар яратилгани, бугунги глобаллашув даврида хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, янада мустаҳкамлаш муҳим аҳамият касб этаётгани таъкидланди. Уларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ошириш  давр талабига айланганлигига эътибор қаратилди.  Ўзбекистонда аёллар сайлов жараёнлларининг барча босқичларида фаол қатнашишлари учун эркаклар билан тенг шароитлар яратилганлитгини ҳисобга олиб, уларни қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш сиёсатини кучайтириш муҳим масала эканлигига урғу берилди.

Муяссар Абдуназарова, Денов Абу Али ибн Сино номидаги саломатлик техникуми БПТ раиси, тадбир иштирокчиси:

- Тадбирдан кўзланган асосий мақсад, хотин-қизларнинг мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнидаги фаол иштирокини юксалтириш, сиёсий ва ҳуқуқий билимини, ёш авлод тарбиясидаги масъулиятини янада оширишда партия қуйи ташкилотлари олдида турган вазифаларни таҳлил қилишдан иборат.  Шунингдек, партиямиз аъзоси бўлган фаол хотин-қизларнинг ана шу жараёнлардаги ташаббускорлик ва етакчилик қобилиятини юксалтириш, бу борадаги илғор иш тажрибаларини оммалаштиришдир. 

Тадбирда партиянинг таълим муассасасидаги бошланғич ташкилоти томонидан хотин-қизлар ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш юзасидан олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Гавҳар Шоимова,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Денов туман

“Аёллар қаноти” Кенгаши фаоли.

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+