Хотин-қизларни зўравонликдан ҳимоялаймиз

17.04.2024 17:04:18

Партиянинг “Бир адолатчи – юз аёлга ҳимоячи” лойиҳаси доирасида Ўзбекистон “Адолат” СДП Қоровулбозор туман Кенгаши, Оила ва хотин қизлар Қоровулбозор туман бўлим вакиллари ҳамда туман ИИБ инспекторлари билан ҳамкорликда “Хотин-қизларни зўравонликдан ҳимоялаймиз” мавзусида туман касб-ҳунар мактабида ўқувчи қизлар иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбирда туман ИИБ инспектори Г. Ҳамроева сўзга чиқиб, Хотин-қизлар ҳуқуқлари қонун билан ҳимояланганлиги тўғрисида иштирокчиларга тушунчалар бериб ўтди. Шунингдек, учрашувда хотин-қизларга ҳимоя ордери бериш тартиби ва зўравонликдан жабрланганлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва зўравонликнинг олдини олиш учун нималар қилинса мақсадга мувофиқ бўлиши ҳақида сўз борди.
Сўзга чиққанлар томонидан Хотин-қизларининг оилавий турмуш муаммоларини бартараф этишга кўмаклашиш, ҳаётий ҳақ-ҳуқуқларини муносиб ҳимоя қилиш, уларнинг маиший зўравонлик қурбонига айланиб қолишларини олдини олиш, ҳаётини қайта йўлга қўйишда моддий ва маънавий, тиббий-психологик ёрдам бериш мақсадида “1146”қисқа рақамли Ишонч телефони ўз фаолиятини олиб бораётганлиги айтиб ўтилди.
Давра суҳбати давомида қизлар бугунги кунда хотин-қизларга яратилаётган имкониятлар билан ҳам таништирилди.

Нурали Эшмуродов,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Қоровулбозор туман Кенгаши раиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+