Илмий-тадқиқот натижадорлиги соҳалар ривожида муҳим омил

28.03.2024 12:03:43

Айни кунларда, Ўзбекистон “Адолат” СДП ҳудудий Кенгашлари фаоллари ва депутатлари иштирокида “Олий таълимда илмий-тадқиқот ишларининг натижадорлигини ошириш, илм-фаннинг инновацион инфратузилмасини шакллантириш масалалари” юзасидан Олий таълим муассасаларида жамоатчилик назорати тартибида ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Партиямизнинг сайловолди дастурида қайд этилганидек, асосий мақсадимиз, ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда илм-фаннинг ролини ошириш, инновацион иқтисодиётга ўтиш, илм-фан ва ишлаб чиқариш ҳамкорлигини мустаҳкамлашга кенг эътибор қаратиш, олимларни, айниқса, ёш олимларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга йўналтирилган.
Қорақалпоғистон Республикасида ҳам сўнгги йилларда олий таълим муассасаларида қатор ижобий натижаларга эришилиб келинмоқда.
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиали 2005 йилда ташкил этилган бўлиб, ҳозирги кунда филиал таркибида 2 та факультет, 13 та бўлим, 11 та кафедра фаолият олиб бормоқда.


Мазкур илм даргоҳида 11 та бакалавриат таълим йўналиши ва 4 та магистратура мутахассислиги мавжуд бўлиб, 3065 нафар (бакалавриат кундузги 1464 нафар, сиртқи 1302 нафар, масофавий 267 нафар, магистратура 32 нафар) талаба таҳсил олишмоқда. Филиал бўйича раҳбар кадрлар билан профессор-ўқитувчилар сони 110 нафарни ташкил этмоқда, улардан асосий штатда 86 нафари профессор-ўқитувчилар ҳисобланади.
Ўрганишларимиз давомида маълум бўлдики, жами профессор-ўқитувчилардан 5 нафари фан доктори, 26 нафари фан номзодлари ҳамда фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига эга профессор-ўқитувчилар ҳисобланади. Жамоада илмий салоҳият 36 фоизни ташкил қилмоқда. Кафедралар кесимида профессор-ўқитувчилардан докторлик (PhD, DSc) диссертацияларини ҳимоя қилганлар сонига назар ташласак, 2022/2023 ўқув йилида 9 та кафедрада илмий салоҳият 33 фоизни, 2023/2024 ўқув йилида 11 та кафедрада 36 фоиз (2020 йилда 27 фоиз), 2024 йилда эса 40 фоизга етказиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Қувонарлиси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясининг 2023-йил 5-майдаги 154-сонли қарори билан Филиал ҳузурида Илмий даражалар берувчи PhD 13/05.05.2023.T.162.01 рақамли илмий кенгаш очилган.
2021-2023 йилларда жами 35 нафар тадқиқотчи докторантурага қабул қилинган (2021 йилда 7 нафар, 2022 йилда 17 нафар, 2023 йилда 11 нафар) бўлиб, шулардан 2 нафар тадқиқотчи муддатдан олдин ҳимоя қилишга эришган.
2021-2024 йилларда жами 9 та диссертация ҳимоялари амалга оширилган, жумладан, 2021 йилда 1 та (PhD), 2022 йилда 4 та (3 та PhD, 1 та DSc), 2023 йилда 3 нафар (2 та PhD, 1 та DSc), 2024 йилда 1 та PhD ҳимояси амалга оширилган. Шулар ҳисобидан юқорида таъкидлаганимиздек, илмий салоҳият 36%ни ташкил этмоқда.
Илмий-тадқиқот натижаларини тижоратлаштириш масаласига ҳам жиддий эътибор қаратилмоқда.
Таҳлилларга назар ташласак, 2021-2023 йилларда умумий қиймати 1,417 млрд. сўмлик илмий инновацион лойиҳалар натижаларини жорий қилиш бўйича маблағлар жалб қилинган, жумладан:
-“Маслаҳат поликлиникаси”нинг иш фаолиятини автоматлаштирувчи тизим яратиш”мавзусидаги 83/14-шартнома бўйича 228 млн. сўм;
-“Чорвачилик комплексларини электрон бошқаришнинг мобил иловасини яратиш” мавзусидаги IL-392103072 рақамли лойиҳа бўйича 1,29 млрд.сўм;
-“Мебель синдикат мобил иловасини яратиш” мавзусидаги стартап лойиҳаси 76,432 млн. сўм;
-“Компьютер тизимлари дастурий таъминотларини қайта ўрнатиш ва кўрикдан ўтказиш” мавзусидаги қиймати 15,825 млн. сўм;
- UH/E-1, UH/E-2, UH/E-3, UH/E-4, UH/E-5, UH/E-6 шартномалари доирасида 68,223 млн. сўм маблағлар жалб қилинган.
Бугунги кунда филиалда ЭХМ учун 2021 йилда 12 та, 2022 йилда 18 та, 2023 йилда 36 та жами 66 та муаллифлик гувоҳномалари олинган.
Давлат илмий-техника дастури доирасида 1 инновацион лойиҳа, маҳаллий бюджет (ҚҚР ВМ) маблағларидан 1 та лойиҳа ва 1 та стартап лойиҳалари амалга оширилмоқда, жумладан:
-Дастурий инжиниринг ва математик моделлаштириш кафедрасида қиймати 228 млн. сўм бўлган Қорақалпоғистон Республикаси У.Холмуродов номидаги кўп тармоқли тиббиёт маркази “Маслаҳат поликлиника” сининг иш фаолиятини автоматлаштирувчи тизим яратиш” мавзусидаги 83/14 рақамли шартнома;
- Ахборот хавфсизлиги кафедрасида қиймати 1.083 млрд. сўмлик “Чорвачилик комплексларини электрон бошқаришнинг мобил иловасини яратиш” мавзусидаги IL-392103072 рақамли лойиҳа;
- Телекоммуникация технологиялари ва касбий таълим факультетининг 3-курс талабаси Жалгасбаева Кундузнинг Ёшлар академияси томонидан молиялаштирилган, қиймати 76,432 млн. сўм бўлган “Мебель синдикат мобил иловасини яратиш” мавзусидаги SL-1166/22 рақамли стартап лойиҳаси;
- Қорақалпоғистон Республикаси У.Холмуродов номидаги кўп тармоқли тиббиёт марказининг “Компьютер тизимлари дастурий таъминотларини қайта ўрнатиш ва кўрикдан ўтказиш” мавзусидаги қиймати 15,825 млн. сўм бўлган компьютер сервиси бўйича №1 рақамли хўжалик шартномаси;
- Қорақалпоғистон ҳудудий электр тармоқлари, Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазирлиги, “Қорақалпоғистон Республика шошилинч тиббий илмий марказ”га хизмат кўрсатиш юзасидан қиймати 97,268 млн сўм бўлган UH/E-1 (41,6 млн. сўм), UH/E-2 (7,291 млн. сўм). UH/E-3 (0,52 млн. сўм), UH/E-4 (21,6 млн. сўм), UH/E-5 (25,823 млн. сўм). UH/E-6 (0,434 млн сўм) шартномалари шулар жумласига киради.
Филиал жамоаси томонидан 2024 йил февраль ҳолатига жами халқаро илмий нашрларда 87 мақола чоп этилган бўлиб, улардан 35 та мақола “Web of Science” ва “Scopus” базасига киритилган журналларда чоп эттирилган. 2022 -2023 йилларда филиал профессор-ўқитувчилари томонидан Scopus, Web of Science ва бошқа халқаро базаларда индексланадиган илмий журналларда 32 та илмий мақола тайёрланган бўлса, 2024-йил февраль ҳолатига кўра Scopus базасида 11 та илмий мақолалар чоп этилган.
Scopus базасида филиал профессор-ўқитувчилари илмий ишларига жами иқтибослар сони 377 тани ташкил этса, Web of Science базасида иқтибослар сони 188 тани ташкил этмоқда.
Демак, профессор-ўқитувчилар томонидан тайёрланаётган мақолалар салмоқли ва илмий оммабоплиги юқори.
Бугунги кунда филиалда “h-индекси”≥3 бўлган Scopus базасида профессор-ўқитувчилар 5 нафарни, Web of Science базасида 1 нафарни ташкил қилмоқда.
Биз ўрганишларимиз давомида, Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиалининг мана шундай ютуқларидан хурсанд бўлиш асносида, профессор-ўқитувчиларнинг илмий-салоҳиятини янада ошириш, хорижий лойиҳалар мавжуд эмаслигини ҳисобга олиб, келгусида хорижий лойиҳалар устида ишлаш бўйича ўз таклифларимизни билдирдик.

Ривож Отарбаев,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси ўринбосари,
Халқ депутатлари Чимбой туман Кенгаши депутати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+