Иқтидорли ёшлар рағбатлантирилди

19.03.2024 16:03:29

Айни кунларда, юртимизда Наврўз байрами муносабати билан барча жойлардаги каби воҳамизда ҳам байрам тантаналари кенг нишонланмоқда.
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Хоразм вилояти, Урганч шаҳар Кенгашлари ҳамда 29-сон умумтаълим ўрта мактаби ҳамкорлигида мазкур таълим масканида “2024 йил “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастурини ҳаётга татбиқ этишда ёш адолатчилар ва аёллар қанотининг ўрни” мавзусидаги тадбир ҳам байрамона ташкил этилди.
Тадбирга партия фаоллари, депутатлари ҳамда мазкур мактабнинг ўқитувчи ва ўқувчилари, ота-оналар иштирок этишди.


Тадбирни 29-сон умумтаълим ўрта мактаби директорининг маънавий ва маърифий ишлар бўйича ўринбосари Хосият Эгамберганова кириш сўзи билан очиб, мамлакатимизда ёшлар ва хотин-қизларга яратилаётган имкониятлар, бу борада “Адолат” социал-демократик партияси томонидан олиб борилаётган ишлар хусусида сўз юритди.


Сўзга чиққан партия фаоллари томонидан байрамона тилаклар, фикр ва мулоҳазалар билдирилди ва мактабнинг бир гуруҳ иқтидорли ўқувчилари партия томонидан таъсис этилган “Адолат дўпписи” ҳамда “Адолат белбоғи” махсус совғалар ва сертификатлар, фаол ўқитувчилар партиянинг "Ташаккурнома"си ҳамда китоблар жамланмаси билан тақдирланишди.


Иқтидорли ўқувчиларнинг байрамона саҳна кўринишлари, куй, қўшиқ ва рақслари, “Ватан”, Ўзбекистон”, “Она” каби шеърлари тадбир иштирокчиларига кўтаринки кайфият бағишлади.
Воҳада байрам тадбирлари давом этмоқда.

Замира АБДУЛЛАЕВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Хоразм вилоят Кенгаши
матбуот котиби.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+