«Истеъдод» клуби аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди

27.04.2024 17:04:28

Партия раҳбари Урганч аҳолиси билан яқиндан танишиш, жамоатчилик билан мулоқотлар ўтказиш давомида «Машъал» маҳалласида жойлашган 29-сонли умумтаълим мактабида ҳам бўлиб, ўқувчиларга таълим бериш борасида педагог-ўқитувчиларга яратилган шарт-шароитлар билан қизиқди.

Ҳозирда мактабда 1078 нафар ўқувчи таълим олмоқда. Замон талаблари асосида жиҳозланган синф хоналари тегишли ўқув материаллари билан таъминланган.

Жараёнда партия раҳбари мазкур таълим масканида партиянинг Хоразм вилояти Кенгаши томонидан таъсис этилган «Истеъдод» клуби аъзолари билан учрашди.

«Истеъдод»клуби аъзолари партия етакчиси билан суҳбат давомида орзу-умидлари, севимли машғулотлари, кўзлаган мақсад ва марралари борасида сўзлаб беришди.

Савол-жавоблар, фикр ва мулоҳазалар қизғин тус олган учрашув сўнгида иқтидорли ўқувчилар Ўзбекистон «Адолат» СДП Хоразм вилояти Кенгаши томонидан «Адолат дўпписи», «Адолат белбоғи» махсус совғалари ҳамда сертификатлар билан тақдирланишди.

Шунингдек, тадбир сўнгида партияга аъзо бўлиш истагини билдирган бир гуруҳ ўқитувчиларга партиянинг аъзолик билетлари топширилди.

 

Замира Абдуллаева,
"Адолат" СДП Хоразм вилоят Кенгаши 
Матбуот котиби 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+