Камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди

08.09.2020 10:09:13

 

Ҳозирги вақтда Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг маҳаллий Кенгашлари томонидан навбатдаги пленум мажлислари бўлиб ўтмоқда. 

Куни кеча Чимбой тумани Кенгашининг навбатдаги Пленум мажлиси карантин талабларига тўлиқ амал қилинган ҳолда ўтказилди. Пленумда Чимбой тумани Кенгаши аъзоларидан ташқари, Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ходимлари, маҳаллий Кенгаши депутатлари, партия фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Пленумда Ўзбекистон “Адолат” СДП Сайловолди дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича Йўл харитасининг 2020 йилнинг 1-ярим йилликдаги ижроси ва 2020 йилнинг 2-ярим йиллигидаги устувор вазифалари танқидий-таҳлилий нуқтаи-назардан кўриб чиқилди.

Жорий йилнинг 1-ярим йиллигида партия депутатлик гуруҳи ташаббуси билан маҳаллий Кенгаш сессиясига масала киритиш, партия лойиҳалари доирасидаги тадбирларни кўчайтириш, ОАВлари, турли сайтлар ва ижтимоий тармоқларда партия фаолиятига тегишли материалларни мунтазам жойлаштириб бориш, янги бошланғич партия ташкилотлари сонини очириш, партия аъзолик бадал режасини тўлиқ бажариш каби масалаларда йўл қўйилган камчиликлар танқидий асосда кўриб чиқилди.

Пленумда ассосан ушбу йўналишлар бўйича камчиликларни жорий йилнинг 2-ярим йиллигида тўлиқ бартараф этишга қаратилган аниқ вазифалар белгиланиб олинди.

Мажлис якунида партиянинг барча бошланғич партия ташкилотлари, депутатлик гуруҳлари ва фаолларининг куч ва имкониятларини сафарбар қилишга доир таклифлар илгари сурилди ва тегишли қарорлари қабул қилинди.

Ханназат СУЛАЙМАНОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Чимбой тумани Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+